Оққўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Оққўрғон туман ММТБ расмий канали.
Ушбу каналда таълимдаги янгиликларини акс эттириб борамиз
facebookda: https://www.facebook.com/groups/1344966442563943/?ref=share

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Forward from: Huquqiy axborot
#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Оққўрғон

✅Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ММТБ тасарруфидаги 44-умумий ўрта таълим мактабининг 3-"А" синф ўқувчиларни Аладдинов Абдуллох Азим ўғли ва Бахтиёров Бунёдбек Бегзод ўғли Тошкент шаҳрида ўтказилган спортнинг Таекwондо ITF йўналиши бўйича 30 дан ортиқ давлатлар ичида I-ўринни эгаллаб жаҳон чемпионлари бўлишди.


⚡️TЎГАРАК ҲУЖЖАТЛАРИ ҚУЙИДАГИ ТАРТИБДА ЮРИТИЛИШИ КЕРАК

Тўгаракларга 1-11 синф ўқувчилари қамраб олинади. Тўгаракларнинг ўқув йили учун мўжжалланган ўқув режасини ёзишдан олдин яъни тўгарак машғулотлари журналига 5-15 сентябргача ташкилий ишлар ёзилади. Ўқувчиларни тўгаракка қабул қилишда уларни ёшларини, қизиқишларини ҳисобга олинади. Ҳар бир тўгарак аъзоси ўқув йили мобойнида тўгаракдан чиқиб кетиши, бошқа тўгаракка аъзо бўлиши ва хоҳиши бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта тўгаракда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Тўгарак раҳбари қуйидаги ҳужжатларни юритиши мумкин:

— Тўгаракнинг йиллик тақвим режаси (паст ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар учун)
— Тўгарак машғулотлар журнали
— Ўқувчилар ота-онасининг аризаси

Ихтиёрий равишда:
— Машғулотлар ишланмаси
— Тўгарак тадбирларидан лавҳалар
— Кўргазмали қуроллар.

❗️Мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари таъминлайди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари доимий равишда тўгарак журнални тўғри олиб борилишини назорат қилиб туради.

Журналдаги ёзувлар аниқ, тартибли ва мунтазам олиб борилиши керак. Журнал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарида сақланади. Журналга тўгарак раҳбари ўзи олиб борадиган тўгарак номини, муасаса раҳбари томонидан тасдиқланган машғулот жадвалини, тўгарак раҳбарининг исми ва фамилиясини, отасини исми, тўгарак сардорини тўлиқ исми фамилиясини ёзиб қўяди.

Жадвалдаги ўзгаришлар ўқув ишлари бўйича жавобгар шахс билан келишилган холда журналнинг иккинчи бетида қайд қилинади. Тўгарак ишини ҳисобга олиш учун журналда бетлар ажратилган бўлиб, унда тўгарак аъзолари таркиби исми фамилияси тўлиқ, машғулотлар мавзуси, тўгарак ишининг бажарилган соати ва муддати жадвалга мувофиқ кўрсатилади.

Тўгарак раҳбари аъзоларнинг давоматини журналда машғулотларга ажратилган кунлар ва соатлар устида мунтазам белгилаб боради ва сабабсиз келмаганларга “-” белгиси, сабабли қатнашмаганларга “+” белгиси қўйилади. Тўгарак раҳбари тўгарак ташкил топган кундан 10 кун муддатда тўгарак аъзоларини рўйхатини тузади ва тегишли устунларни тўлдиради.

Тўгарак машғулотлар жадвали мактабнинг ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига кўриниб турадиган жойига илиб қўйилади. Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак ҳужжатлари тўғри юритилиши мунтазам равишда назорат қилиб борилади. (c)Xalq ta’limi info


Sanalari.pdf
218.1Kb
❗️Асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичи ўтказилиш саналари ўзгарди

Асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичи ҳамда Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг биринчи босқичи ўтказилиш саналарида ўзгариш бўлди.


#Cўровнома_2024

ДИҚҚАТ, ЙИЛ СЎРОВНОМАСИ БОШЛАНМОҚДА: СИЗНИНГЧА, ВИЛОЯТИМИЗДА 2024 ЙИЛДА ЭНГ ФАОЛ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МУДИРИ КИМ?

🔘"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Юқоридаги суратда туман ва шаҳарлардаги мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари бошлиқлари ўрин олган.

⚡️Вилоят бошқармаси томонидан тавсия этилган ушбу бўлим бошлиқларининг фаолиятини қандай баҳолайсиз? Ким йилнинг энг яхшиси бўлишга лойиқ? Муносибларни қўллаб-қувватлаймиз.

⚠️Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

®Биз сизга энг зўрини илинамиз: "Неаven's Garden" дам олиш маскани. ☎️+998702020101


Сўровнома 4 ноябрь куни соат 14:00 га қадар давом этади. Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.


#mehrjon_bayrami
#22_maktab
Toshkent viloyati Oqqo‘rg‘on tumani MMTB tasarrufidagi 22-umumiy o‘rta ta'lim maktabida kuzgi hosil baraka bayrami "MEHRJON" bayrami o‘tkazildi. Bayramda "Madaniyat" MFY raisi N. Dourboyev ishtirok etib o‘quvchilarni bayram bilan tabrikladi. Unda o‘quvchilar kuzda pishib etilgan barcha hosillardan na'muna olib kelib, mevalarga ta'rif, uning o‘ziga xos hususiyatlari to‘g‘risida ma'lumotlar berib o‘tdi. Bayram chiroyli raqslar bilan davom etdi.


#Mehrjon_bayrami
#Oqqo'r'on_tumani
#36_maktab

🍏🍐🍊🍋🍌🍉🍇🍓🫐🍈
✳️Joriy yilning 1-noyabr kuni Toshkent viloyati Oqqo‘rg‘on tumani 36- umumiy o‘rta ta’lim maktabida "Mehrjon bayrami" tadbiri boʻlib oʻtdi. Tadbir boshlang'ich sinflar ishtrokida boʻlib oʻtdi. Oʻquvchilar  oʻrtasida qiziqarli shartlar, raqslar, she'rlar va sahna koʻrinishlari boʻlib oʻtdi.



8 last posts shown.