Ҳурматли ота-оналар! Қадрли ватандошлар!
Юртимизда ҳамиша ўзаро меҳр-оқибат, саховат, мурувватлиликни кенг тарғиб этиш, азалий қадриятларимизни эъзозлаш каби халқимизга хос эзгу фазилатлар улуғланиб келинган.
Эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, болаларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек “Янги йил байрами” болажонлар орзиқиб кутадиган байрамлардан.
Чуст туман халқ таълими бўлими жамоаси, байрам арафасида саховатпеша ҳомийлар кўмагида кам таъминланган оила фарзандларига қишки кийим-бош олиб беришни режалаштирган.
Сизда болалар учун хайрия қилиш ниятингиз ва истагингиз бўлса биз билан ҳамкорлик қилинг!
Шу йилнинг
25 декабрь кунига қадар (шу куни ҳам) халқ таълими бўлими касаба уюшмаси раиси томонидан хайрия маблағлари йиғилади ва тўпланган маблағ ҳисобидан ўқувчиларга қишки кийим-бош олиб
27 декабрь куни тарқатилади.
Ҳомийлик қилиш истагида бўлганлар @quvonchbek_karimov га телеграмм орқали ёзишингиз мумкин!
Барча юртошларимизни ким ва қаерда бўлишларидан қатъий назар саховат кўрсатишга чақириб қоламиз!
https://
t.me/bolalargasovga - фикр ва таклифларингизни ушбу гуруҳга қўшилиб ёзиб қолдиришингиз мумкин!
(Хабарни барча гуруҳларга тарқатишингизни сўраган бўлардим)
Каналга қўшилиш|
Савол юбориш|
Гуруҳга қўшилиш