Шахмат: Жавоҳир Синдоров Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 минг доллар бўлган нуфузли турнир бошланди.
Ушбу мусобақада икки шахматчимиз — Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров иштирок этмоқда.
Кеча ўтказилган бешта раунд якунига кўра, Жавоҳир Синдоров 4,5 очко жамғариб, мусобақа жадвалида америкалик Фабиано Каруана билан етакчилик қилмоқда. Нодирбек Абдусатторов ҳисобида эса 2,5 очко бор.
Жавоҳир Синдоров германиялик Винсент Кеймер, америкалик Левон Аронян, словениялик Владимир Федосеев ҳамда шахмат афсонаси, Норвегия вакили Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди.
Нодирбек Абдусатторов эса Гукеш, америкаликлар — Хикару Накамура ва Фабиано Каруана билан дуранг қайд этган бўлса, Владимир Федосеевни мағлубиятга учратди.
✅@oqdaryoovozi1931