ОНАЛАР КАНАЛИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Онаси борлар ҳеч қачон қаримайдилар!!!!

@DONOona

Оналар - ҳаёт кўпригидирлар. Оналарни эъзозланг!
Онаси борлар ҳеч қачон қаримайдилар!!!!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


ОНАЛАР КАНАЛИ БУ ЕРДА☝️☝️☝️☝️☝️☝️




ОНАЛАР КАНАЛИ БУ ЕРДА☝️☝️☝️☝️☝️☝️




ОНАЛАР КАНАЛИ БУ ЕРДА☝️☝️☝️☝️☝️☝️




​​​​​​Ажал
​​​​​ ЎЛИМ ХАЁЛ ЭМАС - ХАҚИҚАТ! - АЛБАТТА ЎКИНГ!"

Умр нақадар қисқа... Кўз олдимда қанчадан - қанча инсонлар бу дунёдан кетдилар. Ҳали ўрта ёшга ҳам, қариликка ҳам етмай кетганлари қанча... Эй, воҳ!
Бу воқеага ҳам 14 йил бўлар экан! Ўша кезлари ўзим анча ёш маҳалим эди! Кечқурунги овқатга хоним қилаётган эдим. Телефон чалди. Кўтарсам синглим: "Зулфияопа ҳали ҳеч кимга айтилмади. Сизга айтяпман. Мени айтганимни айтманг!", деди ховлиқиб. "Тинчликми? Нима бўлди?", деб сўрадим. Холамнинг ўғиллари сувга чўкиб кетганини, эркаклар қидиришга кетишганини айтди. Устимдан муздек сув ағдарилгандай, ошхонага югуриб чиқдим. Қайнонамга бўлган воқеани айтдим. Худди мен борсам, жияним топилади - ю, тирик қоладигандек руҳсат олиб, кийиниб йўлга тушдим. Борсам ҳамма бир алфозда. Ҳеч кимнинг саси чиқмас, ҳамманинг кўзи бир нуқтага тикилган эди. 2 соат деганда сувдан жасадни топиб чиқишди. Тўғри касалхонага текширувга олиб кетишди. (Яъни, жасадни ёришга) Болаларим ёш бўлгани туфайли уйга қайтдим. Эрталаб шоша - пиша жанозага кетдик. Тумонат одам. Ҳали ўлик келмаган экан. Бироздан сўнгра оқ дамасда жиянимни олиб келишди. Бизнинг оилада алҳамдулиллаҳ, диний ҳаёт ҳукмрон сургани учун, бақир - чақир бўлиб кетмади. Ҳамма инграб, ичига ютиб йиғлади. Холам бечора адойи тамом бўлган эдилар. Овозлари ҳам чиқмади. Ўликни ювишга олиб кириб кетишди. Биз 3 - 4 аёллар кафанни тикишни бошладик. Ҳамманинг дами ичида. Ювиб бўлгач, ғассол чиқиб: "Ўрамасимиздан оналари кириб, кўрсинлар", деди. Чаққонлик билан холам билан бирга хонага кириб олдим. Ё, Аллоҳ Қудратингдан!!! Жияним нур ичида ётар эди. Худди ухлаётган одамдек. Танасининг ҳеч бир ерида на тилинган, на кўкарган жойи йўқ эди. Кўзимга жуда чиройли, оппоқ бўлиб кўринди. Холам: "Болам мендан рози бўлгин! Дийдор Қиёматга қолди", дея олдилар холос. Мен ҳам нимадирлар деб рози - ризолик тилаган бўлдим. Аммо нима деганларимни эслай олмайман! Кафанланиб бўлганидан сўнг урф - одатимизга кўра духоба сўрашди. Ёш вафот этса, қизил духобага ўралар экан. Онам қаердандир қизил духоба олиб, холамга кўрсатдилар: "Опа, шунга ўраладими? Шуни берайми?". Шу пайтгача овозлари чиқмаётган холамнинг овозлари отилиб чиқиб кетди: "Буни тўйига деб олгандим. Бунча шошасизлар? Озгина сабр қилиб туринглар?", деб йиғлашга тушдилар. Қўшилишиб йиғладик. Барибир ўша қизил духобага ўралди.
Жияним 30 порани ёдлаган мураттаб қори эди. Коллеж, институт, университет деган жойларда ўқимади. Умрининг сўнгига қадар Аллоҳдан шаҳидликни сўраб яшади. Ўша куни эрталаб синглисига: "Бугун туш кўрибман! Тушимда сувда балиқ бўлиб, сузиб кетаётган эканман", деб айтган экан. Кечки пайт унинг туши рўёбга чиқди!
21 ёшида Аллоҳ ҳузурига йўл олди!!!

"Бирон жон эртага нима иш қилишини била олмас. Бирон жон қай ерда ўлишини ҳам била олмас". (📚Луқмон: 34)

@onalarkanali

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw


АЁЛ...

• Аёл қизлигида ота-онасига жаннат учун эшик бўлади
• Далил:
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Учта қизи ёки учта синглиси бўлиб, уларга гўзал эҳсонлар қилган одам, албатта жаннатга киради», дедилар».


• Аёл турмушга чиққанида эрининг динини комил қилади.
• Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Банда уйланса динининг ярмини комил қилибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин!
Байҳақий ривояти.

• Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади.
• Далил:
Муовия ибн Жаммоаҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот:
- Онанг борми?- дедилар. У:
- Ҳа,- деган эди:
- Бориб онанга қара, жаннат унинг оёғи остида!- дедилар.
Насоий ривояти.
@onalarkanali

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw


САЛОМАТЛИК РУКНИ


Танамизни касалликлардан огоҳлантирувчи 10 ҳолат

1. Ёрилган лаблар.
Лаблар қуриб, ёрилса, шунингдек сочлар ҳам тўкила бошласа, бу В2 витаминининг етишмовчилиги ҳақида жиддий дарак бўлиши мумкин. Тухум, ерёнғоқ, соя қайласи, нок, гулкарам, помидордан кўпроқ истеъмол қилсангиз, йўқотилган витамин ўрнини тезда тиклайсиз.

2. Тилдаги оқлик. Аслида, одам оч қолганда, шамоллаганида тил юзаси оқиш тусга киради. Аммо оқиш тилнинг чети қизариб қолиши гастрит аломатларидан бири ҳисобланади. Бундай ҳолларда, албатта, шифокор кўригидан ўтиш лозим.

3. Тилдаги оч кулранглик. Тил юзасидаги бундай ҳолат ошқозон-ичак фаолияти бузилганидан далолатдир. Шу билан биргаликда, тери қуриши, лаблар шишиб кетиши кузатилса, организмингизнинг темир моддасига бўлган эҳтиёжи кучайган бўлиши мумкин. Зарур чоралар: камроқ қаҳва ичинг, чой эса суюқ дамланган бўлсин, шунингдек кўпроқ петрушка, жигар, балиқ, олма ва ситрус мевалардан енг.

4. Оғиз бўшлиғидаги қуруқлик. Тананинг руҳий зўриқиш ва ташвишларга бўлган нормал реакция. Агар қуруқлик узоқ вақт давом этса, сизга В3 витамини этишмаётган бўлади. Бу витамин товуқ гўшти, ёнғоқлар ва мол гўштида кўп. Баъзи ҳолларда оғиз бўшлиғидаги қуруқлик қандли диабетнинг бошланаётганидан дарак бериши мумкин. Шу сабабли муаммога эътиборсизлик қилманг.

5. Оғиз бўшлиғидан ҳид келиши. Агар бу ҳолат тишлар тозалигига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлмаса, дарров қондаги қанд миқдорини аниқланг, буйрак ва жигарнинг ҳолатини текшириш учун таҳлиллар топширинг. Сурункали бронхит билан касалланган беморларда ҳам оғиздан ҳид келиш ҳолатлари кузатилади.

6. Терининг шўралаши, пўст ташлаши. Организмга А ва В2 витаминлари етишмаётганидан дарак. Тўғри ва вақтида овқатланиш бу ёқимсиз ҳолатни бартараф этади. Агар тери шўралаши қичишиш билан биргаликда кузатилса, замбуруғли касалликнинг белгисидир, эҳтимол. Тезда шифокорга мурожаат қилинг.

7. Лимфа тугунларининг катталашиши. Одатда, бундай ҳолат шамоллаганда кузатилади. Шифокорга ташриф қилишни кечиктирманг.

8. Пешоб рангининг ўзгариши. У тўқ тусга кирган бўлса,шунчаки бир кунлик меъёрдан кам миқдорда сув ичаяпсиз. Аммо тўқ рангли пешоб ажралиши юқори ҳарорат ва хорғинлик билан биргаликда кузатилса, сизда таносил касалликлари авж олаётганининг белгиси бўлиб, шошилинч равишда уролог шифокор кўригига боринг.

9. Бурундан тез-тез қон кетиши. Доимий равишда қон босимини ўлчаб боринг, агар қон босимингиз юқори бўлса, сабаби — гипертония, даволанинг. Агар қон босими меъёрда бўлса, демак сизга К витамини етишмаяпти. Таомномангизда карам ва исмалоқни кўпайтиринг.

10. Кўп терлаш. Қалқонсимон безни текширтиринг. Агар тунда жуда қаттиқ терлаётган бўлсангиз, асабларингиз қаттиқ чарчаган. Шифокор маслаҳати билан тинчлантирувчи дорилардан ичинг. Танангиздаги ўзгаришларга эътиборлироқ бўлинг. Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган маъқул.

Ⓜ️:Tabobat

Каналимиздан узоклашменг
👇👇👇

'https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw#' rel='nofollow'>https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw#


​​🤗 Дадаси мени яхши кўрасизми?

— Ҳа, албатта. Биласанми баъзида сени жуда-жуда яхши кўриб кетаман.
— Наҳотки?! Қайси маҳалда?
— Ўзинг топиб кўрчи!
— Ҳм, янги кўйлак кийганимдами?
— Йўқ.
— Балки, чиройли пардоз-андоз қилиб, сизни кутиб олганимдадир.
— Йўқ.
— Ҳа бўлди топдим, мазали таом тайёрлаб, олдингизга олиб келганимда.
— Унда ҳам эмас.
— Ие, унда қачон экан, ҳа-я эсим қурсин, менимча болаларимизга тарбия бераётганимни, улар билан дарс тайёрлаётганимни, уст-бошларини ювиб тараб мактабга жўнатаётганимни кўриб, мени яхши кўриб кетасиз, шундайми?
— Йўқ, ундай эмас булар учун ҳам сендан миннатдорман албатта, балки ўзинг сезмасдирсан, лекин яна бир жиҳатинг борки, мен уни кўриб туриб, сендан хурсанд бўлиб кетаман, сенга уйланганимга ва сени менга рўпаро қилган Аллоҳга шукроналар келтираман.
— Ростанми?!
— Рост!
— Унда ўзингиз айтингчи, қайси жиҳатим экан ўша сизга мени қаттиқ севдирадиган?
— Онамга қилаётган муомаланг,

💗Oнамга бўлган меҳринг ва у кишини кўнглини олишларинг!

Каналимиздан узоклашменг
👇👇👇

'https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw#' rel='nofollow'>https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw#


🤱 У ОНАДИР

Миллярд турфа одам бор,
Лекин у бир донадир,
Ҳамиша ул ҳокисор,
У онадир онадир.

Фиғон чекиб, жон куяр,
Фарзандининг дардига.
Ўзи емай едирар,
Жон тутар фарзандига.

Тунлар ухламай бедор,
Юрак бағри порадир,
Ҳамиша ул ҳокисор,
У онадир онадир.

Қалб қўри меҳрга бой,
Жаннатга дил риштадир.
У кўкда порлаган ой,
Ердаги фариштадир.

Кўп ғами ташвиши ҳам,
Хилват дами,они йўқ.
Дуодир қарғиши ҳам,
Онанинг ёмони йўқ.

Олис кетмагин зинҳор,
Доим ҳабар олиб тур.
Таъзимлар айла минг бор,
Изларин кўзингга сур.

Миллярд турфа одам бор,
Лек, ул зот ягонадир.
Ҳамиша ул ҳокисор,
У онадир онадир.


✍Хуршид Карим

Каналимиздан узоклашменг
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw


ОНАЛАР КАНАЛИ БУ ЕРДА☝️☝️☝️☝️☝️☝️




.


Рекламалар буйича мурожат
👇👇👇

@Donoona


Коридор оркали бизнинг ОНАЛАР КАНАЛИ оригинал каналга утасиз☝️☝️☝️☝️

Бунинг УЧУН ссилкамизга кулиззи теккизсангиз бас..




Бизнинг манзил👆👆👆👆шу ерда




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ИСЛОМ КАРИМОВ КА'БА
ИЧИГА КИРГАН ВИДЕО ВА ДУОЛАРИ
КЎРИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ
СУБХАНАЛЛОХ

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw

20 last posts shown.

1 290

subscribers
Channel statistics