Қашқадарёдаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда - Омбудсман🟢Мониторинг ташрифида ВСҲларидаги камераларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги, шу билан бирга табиий ва сунъий ёруғлик тизими, санитария-гигиена ҳолати, ҳаво алмаштириш тизими талаб даражасида эмаслиги каби қатор камчиликлар қайд этилган эди.
🟢Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича Омбудсман томонидан Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритилди.
🟢Натижада ВСҲларидаги камераларни кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарли табиий ва сунъий ёруғлик билан таъминлаш, иситиш ҳамда бошқа тегишли чоралар кўрилмоқда.
🟢Қарши туман ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилиб, сақланаётган шахслар капитал таъмирланган Касби туман ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонасига кўчирилди.
🟢Омбудсман томонидан билдирилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этмаган ходимларга нисбатан хизмат текширувлари ўтказилиб, 1 нафар ходим лавозимидан озод этилди ва 9 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари “Интизомий кенгашлар” томонидан кўриб чиқилди.
Шунингдек, ...
📎
батафсил 🗣
lotin yozuviga o'tish🌐Cайт |🔵
Telegram | 🔵
Facebook |📷
Instagram | 🌐
Twitter | 🎞
Youtube