Ялдо кечасини қаршилашга тайёрмисиз?21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси энг қисқа кун ва энг узун тун (17 соат) содир бўлади. Ушбу тун Ялдо кечаси дейилади.
Маълумотларга кўра, илгари Ялдо кечаларини кишилар орзиқиб кутишган. Қиш кезлари ҳафта сайин гап-гаштак дейилган, даврага тўпланганлар ғазалхонлик қилишган,
баҳри-байт айтишиб, мушоиралар ўтказишган, рақс тушишган, қўшиқлар хиргойи қилишган, дутор-доира чалиб, ўйин-кулгуни қизитишган. Қизлар Фузулийни, Бедилни ўқиган. Узун-узун кечалар мутолаа билан ёришган.
Бу кечаларда бировни иғво қилиш, ғийбат, гина-кудуратга мутлақо йўл қўйилмаган.
Ҳар кечанинг бир кундузи бор. Ҳамма гап уни қандай оттиришда. Йилнинг энг узун тунини қандай ўтказмоқчисиз? Наҳот уйқу билан?! Ялдони янги туйғулар билан, янги билимлар билан қаршиланг.
@oltin_voha