#тезкор
‼️
Олмалиқ шаҳрида байрам муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.⛔️Олмалиқ шаҳрида "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ташкил топганлигининг 75 йиллигига бағишланган байрам тадбирларини ўтказилиши муносабати билан Олмалиқ шаҳар ҳокимининг фармойишига кўра, эртага,
1 ноябр куни соат 07:00 дан 2 ноябр соат 16:00 га қадар шаҳарнинг "Амир Темур" кўчасидаги Камалак чорраҳасидан шу кўчага туташ бўлган Гулшан кўчаси билан туташган қисмигача ҳамда барча туташ кўчалар, "Оби ҳаёт" кўчаси, шунингдек, Юксалиш кўчасининг Парвоз кўчаси билан кесишган қисмидан то "А.Навоий" кўчаларининг Истиқбол кўчасига туташган қисмигача бўлган ҳудудда транспорт воситалар ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Ҳайдовчилардан мавжуд ҳолатни инобатга олиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳодимларининг қонуний талабларига бўйсунган ҳолда айланма йўллардан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.
Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати📱
Web-site|📱
@tvagmkofficial' rel='nofollow'>YouTube|📱
Facebook|📱
Telegram|📱
Instagram|📱
Twitter