Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам балонинг шиддатидан, бадбахтлик етишидан, душманлар ичиқоралигидан ва қазонинг ёмонидан паноҳ сўрар эдилар”.
Шарҳ: Ушбу хадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бандага етиши мумкин бўлган ёмонликларнинг ҳар хил турларидан паноҳ сўраб дуо қилганлари намоён бўлмоқда.
“Жаҳдул балои” - одамнинг ўзи сабаб бўлиб унга етадиган бало.
“Даркуш шақои” - охиратда етадиган бало.
“Шамотатул аъдои” - бандага бошқалардан етадиган бало.
“Суъул қазои” - қазонинг ёмонлиги. Банда ушбу бало ва ёмонликларнинг барчасидан Аллоҳ таолонинг Ўзининг паноҳини сўраб туриши лозим экан.