Савол
Ассалому алайкум. "Фотиҳа", "Ихлос", "Нос" ва бошқа суралардаги дуо оятларини намозда ва намоздан ташқарида ўқиётганда фақат ўзини дуо қилган афзалми ёки бошқа яқинларини ва барча мусулмонларними?
Жавоб
Инсон ўзининг ҳаққига хоҳлаганича дуо қилиши мумкин. Аммо бошқалар ҳаққига ҳам дуо қилишнинг ўз фазилати бор. Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Қай бир мусулмон банда биродари ҳаққига ғайб ортидан (ўзига билдирмаган ҳолда) дуо қилар экан, фаришта "сенга ҳам шунингдек бўлсин", дейди" (Имом Муслим ривояти).
Имом Нававий айтадилар: "Салафлардан бирлари ўзлари учун дуо қилмоқчи бўлсалар, ўша дуони мусулмон биродарларининг ҳаққига қилардилар. Чунки бу дуо мустажобдир".
Валлоҳу аълам.
Мубашшир Аҳмад
Дўстларингизга ҳам улашинг, каналга аъзо бўлинг ! ❤️ https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_rtAcoMEK_TbatAA