асосий вазифаси ўзидан кейин жисмоний ва руҳий салоҳиятга эга бўлган соғлом ва етук келажак давомчиларини дунёга келтиришдир. Бундай масъулиятли вазифани адо этиши учун айрим ишлардан озод этилиши, баъзи имтиёзларга эга бўлиши лозим. Акс ҳолда, у ўз вазифасини тўла-тўкис адо этолмаслиги мумкин. Бу вазифани адо этиши учун аёл фаҳм-фаросатли, мулойим, эс-ҳуши жойида ҳамда соғлом бўлиши керак.
Масалага бошқа жиҳатдан ёндошадиган бўлсак, эрдан бир поғона паст туриш, дегани эр учун қул бўлиш дегани эмас. Балки, оила таъминоти эрнинг зиммасида бўлгач, уни тежаш ва режалаштириш ҳам эр томонидан белгилаб берилиши лозим. Акс ҳолда, топиш билан сарфлаш ўртасидаги мувофиқлик бузилади. Худди шунингдек, оиланинг ор-номуси ва қадр-қимматини сақлаш ҳам эрнинг вазифаси. Шунинг учун оила шаъни борасида муҳим ҳисобланган қиз бериш, қиз олиш, қўни-қўшни, қариндош-уруғлар билан алоқа ўрнатиш каби масалаларни ҳам эр белгилаб бериши мақсадга мувофиқдир. Бундай ишларда эр ва хотинни тенг овозга эга дейиш оилада беқарорликларни келиб чиқишига сабаб бўлиши ҳаётий ҳақиқат. Бу шарқона, миллатимизга хос, фахрланса арзийдиган фазилатдир.
Аёл киши оилада ҳам, бутун жамиятда ҳам ўз ўрнини топиши учун унга берилган имкониятлардан тўла фойдаланиши лозим. Зеро, Ислом шариатининг қоидаларига кўра, ҳар бир аёл-қиз худди эркаклар каби илм олишга, саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида, қўлидаги мол-мулкини кўпайтириш йўлида ҳаракат қилишга, шунингдек, обрў ва мартабасини ҳимоя қилишга ва бошқа инсоний ҳуқуқларга эга. Бу имкониятлар эса уларни камолотга эришишларида асосий омил вазифасини ўтайди.
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Яҳё Раззақов
Манба: Mumina.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг, каналга аъзо бўлинг ! ❤️ https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_rtAcoMEK_TbatAA