Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси / Ohangaron tuman Tibbiyot birlashmasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмасининг расмий телеграм канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


#туғилган_кун
#қутлов

Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси Жонлантириш бўлими шифокори Жамшид Илёсбоевични бугунги таваллуд айёми билан чин қалбдан табриклаймиз.

Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ҳамда ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Барча ходимлар номидан

Жавлон КАДИРОВ, Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм

550 0 9 10 37

Ohangaron tuman tibbiyot birlashmasi markaziy shifoxonasida
15 YANVAR 2025 yil
«MEN DONORMAN»
shiori ostida beg‘araz donorlik kuni o‘tkaziladi.
Tadbirni o‘tkazishdan maqsad tibbiy-ijtimoiy ko‘makka muhtoj aholi qatlamini qo‘llab-quvvatlash, insonlarni ko‘ngilli ravishda qon topshirishga chaqirish orqali bemorlarning hayotini saqlab qolish, jamiyatda insonparvarlik va mehr-oqibat g‘oyalarini keng targ‘ib qilishga qaratilgan.

❗️Donorlik tartibi bo‘yicha eslatma:

1.
18 yoshdan 60 yoshgacha bo‘lgan fuqarolar fuqarolik pasporti bilan ishtirok etishi;

2. 1 kun avval achchiq, sho‘r mahsulotlar, spirtli va gazli yaxna ichimliklar iste’mol qilmasligi;

3. Donor bo‘ladigan kun ertalabki nonushtada tuxum, yog‘ va sut iste’mol qilmasligi;

4. Donor so‘nggi 6 oy ichida chet elda bo‘lmagan bo‘lishi lozim;

5. Sariq kasalga chalinmaganligi va “D” ro‘yxatda turmasligi talab etiladi.

Qon — bu hayot, sizning qoningiz ko‘plab insonning hayotini asrab qolishi mumkin...
Siz donor ekansiz, demak siz — sog‘lom insondirsiz.


#соғлом_турмуш_тарзи

❇️Оҳангарон туман кўп тармоқли марказий поликлиника шифокори Барно Пўлатова томонидан аҳоли ўртасида "Кундалик таомномада витаминлар ва минераллар аҳамияти" мавзусида давра суҳбатлари  ўтказиб келинмоқда.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм


#кўрик

✅Оҳангарон туман 38-оилавий поликлиника патронаж ҳамширалари "Телов" маҳалласида яшовчи  аҳоли ҳолидан хабар олди.

📌Ҳамширалар аҳолининг жорий ҳолатини текшириб,  уларнинг соғлиғига оид маълумотларни йиғдилар.

⚡️Бу каби кўриклар аҳоли саломатлигини сақлаш ва назорат остидаги беморларга тизимли ёрдам кўрсатиш мақсадида мунтазам равишда  ўтказилмоқда.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм


Forward from: Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#диққат

‼️СИФАТСИЗ ДОРИЛАРДАН САҚЛАНИНГ!
Тошкент вилоятида текширувдан ўтмаган 19 минг АҚШ долларилик дори воситалари савдосининг олди олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқарма томонидан “Оҳангарон-Наманган” автомобиль йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган М.Н. фуқаро И.Я.га хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 8 турдаги жами 10 255 қути дори воситаларини 19 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24


#кўрик

Oҳангарон туман Кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамширалари томонидан "Нуробод" маҳалласида яшовчи кексалар ҳолидан хабар олинди, навбатдаги режа асосидаги тиббий кўрикка чақиртирилди.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм


#кўрик

Оҳангарон туман 36-оилавий поликлиникага қарашли "Озодлик" маҳалла аҳолисининг соғлиғи тиббиёт ходимлари томонидан мунтазам равишда мониторинг қилинмоқда.

📌Шунингдек, маҳалла аҳолисининг соғлиғи юзасидан берилган саволларга малакали мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилмоқда.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм


#туғилган_кун
#қутлов

Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси бош иқтисодчиси Шаҳло Алибековани бугунги таваллуд айёми билан чин қалбдан табриклаймиз.

Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ҳамда ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Барча ходимлар номидан

Жавлон КАДИРОВ, Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм


Forward from: Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#биласизми

Қайси шифокорга қачон кўриниш керак?

🧑‍⚕️ Стоматолог – 0,5-1,5 йилда 1 марта
🧑‍⚕️ Кардиолог – йилига 2 марта
🧑‍⚕️ Гинеколог – йилига 1 марта
🧑‍⚕️ Маммолог – йилига 1 марта
🧑‍⚕️ Офтальмолог – 2 йилда бир марта
🧑‍⚕️ Дерматолог – йилига 1 марта
🧑‍⚕️ Қоннинг умумий таҳлили – йилига 1 марта
🧑‍⚕️ Кўкрак қафасининг рентгенологик текшируви – йилига 1 марта

@haqiqatonline_24


#туғилган_кун
#қутлов

Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси Туғруқ бўлими бўлими мудири Пўлат Рўзиевни бугунги таваллуд айёми билан чин қалбдан табриклаймиз.

Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ҳамда ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Барча ходимлар номидан

Жавлон КАДИРОВ, Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм


#кўрик

❇️Oҳангарон туман Эртош оилавий шифокорлик пункти ҳамширалари томонидан "Кўксарой" маҳалла аҳолиси ҳолидан хабар олинди, керакли маслаҳатлар берилди.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм


#кўрик

✅Оҳангарон туман 37-оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари томонидан кенг қамровли тиббий кўрик ташкил этилди.


📌Бунда юрак-қон томири касалликлари, нафас йўллари тизими, ошқозон-ичак, эндокрин, асаб тизими ва бошқа касалликлар бўйича текширувлар ўтказилди.

⚡️Поликлиника раҳбарияти тадбирни муваффақиятли ўтганини ва аҳоли томонидан кўрсатилган фаолликни таъкидлади.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм


#кўрик

✅Эртош оилавий шифокорлик пункти ҳамширалари томонидан кексалар, болалар ва сурункали касалликлари бор беморлар ҳолидан мунтазам равишда хабар олинмоқда.

📌Ҳамшираларнинг бундай ёндашуви аҳоли саломатлигини янада яхшилашга ёрдам беради, касалликни эрта аниқлаш имконини яратади.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм


#жараён

Увак оилавий шифокорлик пунктига термоста ва центрифуга аппаратлари олиб келиб ўрнатилди. Шунингдек, уларни ишлатиш бўйича лаборантларга тегишли йўриқномалар берилди.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴🟦🟦🟦

🔬 Бугун мамлакатимизда инсон тана аъзолари трансплантацияси борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилмоқда.


📌 Хусусан, яқинда биринчи марта Болалар миллий тиббиёт марказида 15 ёшли беморда жигар трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилгани бунинг яққол мисолидир.

📹 ССВ Матбуот хизмати ҳамкорлигида ушбу жарроҳлик амалиёти бўйича тайёрланган видеолавҳада шу хусусида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


#соғлом_турмуш_тарзи

✅Oҳангарон туман тиббиёт ходимлари томонидан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида, "Спорт билан ҳамнафас ҳаёт кечиринг" мавзусида давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.


https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм


#кўрик

✅36-сонли оилавий поликлиника шифокор, ҳамширалари аҳоли хонадонларида бўлиб, чилла давридаги чақалоқлар соғлиғидан хабар олишди.


📌Чилла даври гўдаклар учун мураккаб давр ҳисобланади.
Тиббиёт ходимлари бундай ҳолатда чақалоқларнинг умумий ҳолати, ўртача тана ҳарорати, нафас олиш тизими ва озиқланишига алоҳида эътибор бермоқдалар.

⚡️Шунингдек, чақалоқларнинг иммун тизимининг мустаҳкамланиши учун зарур бўлган профилактика ҳақида ҳам батафсил тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм


Forward from: Ohangaron tumani hokimligi
#tibbiyot
#MSKT
#sarhisob

Ma’lumki, Ohangaron tuman markaziy shifohonasi so‘nggi rusumdagi zamonaviy tibbiy jihozlar bilan ta’minlangan bo‘lib, malakkali mutaxassislar tomonidan tuman aholisiga sifatli tibbiy xizmatlar ko‘rsatib kelinmoqda.

✔️Xususan, birgina MSKT apparati yordamida 2024-yilda 1 764 nafar fuqaro tekshiruvdan o‘tkazilgan bo‘lib, ularning 574 nafari shoshilinch ravishda murojaat etganlarni tashkil etadi va ularga bepul xizmatlar ko‘rsatilgan.

🚨Shuningdek, MSKT tekshiruvi uchun tungi navbatchilik ham tashkil etilgan bo‘lib, o‘tgan 2024-yilda 620 nafar bemor tungi vaqtda shoshilinch murojaat qilgan va ularga ham bepul xizmatlar ko‘rsatilgan.

👉https://t.me/ohangarontumanihokimligi

Bizning rasmiy sahifalarimiz👇

🌐Web-site ✈️Telegram 🌐InstagramFacebook 📹YouTube 🕊Twitter


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️ССВ: Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ!

🖥 Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани ҳамда ушбу хасталик COVID-19дан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.


❓ Хўш, бу ахборотлар қанчалик асосли? Умуман, метапневмовирус ўзи қандай инфекция? У қайси белгилар билан намоён бўлади? Муолажа жараёни қандай кечади?

➡️ ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустам Икрамов жавоб берди:

💬 — Метапневмовирус аввалдан маълум инфекция бўлиб, биринчи марта 2001 йилда аниқланган, — дейди мутахассис. — Касаллик асосан ҳаво-томчи йўли орқали ёки баъзи ҳолатларда ифлосланган юзалар билан алоқа натижасида юқади ҳамда тарқалади.


📍 Мазкур вирус билан хасталаниш ҳолатлари дунёнинг барча минтақаларида ҳар йили қайд этилади.

🟢 Хусусан, қўшни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати тарқатган хабарларда ҳам айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу жумладан 10 йиллардан буён мамлакатда метапневмовирус ҳам қайд этилаётгани таъкидланган.

🔬 Метапневмовируснинг куз-қиш даврида янада фаоллашуви кузатилади. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

🩺 Касалликни даволаш одатда симптоматик бўлиб, асосан уй шароитида беморнинг аҳволини енгиллаштиришга қаратилган муолажалар қўлланилади. Оғир ҳолатларда кислородли терапия ёки касалхонага ётқизиш талаб қилиниши мумкин.


‼️Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратсиз тузалиб кетади.

📊 Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Юртимизда уларнинг лаборатория текширувлари мунтазам амалга ошириб келиняпти ва ана шундай текширувларнинг 39,9 фоизида грипп вируси, 32,2 фоизида риновирус, 30,6 фоизида респиратор-синцитиал вирус ва 1,2 фоизида метапневмовирус аниқланган.

📌 Ўткир респиратор касалликларнинг бундай кўтарилиши даврида аҳолини профилактика чораларига риоя қилишга ва одамлар гавжум жойларда, айниқса, касаллик белгилари яққол намоён бўлиб турган фуқаролар билан мулоқотни чеклашга чақирамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Ижтимоий тармоқларда метапневмовирус инфекцияси ва ушбу инфекциянинг COVID-19дан ҳам хавфли эканлиги юзасидан хабарлар тарқалмоқда.

Санэпидқўмита ушбу касаллик тўғрисида қуйидагиларни маълум қилади:

⚠️Метапневмовирус биринчи марта 2001 йилда аниқланган бўлиб, асосан ҳаво-томчи йўли билан, камдан-кам ҳолатларда эса ифлосланган юзалар билан алоқа қилиш орқали юқади. Вирусни асосан куз-қиш мавсумида фаол айланиши кузатилади.

🚨Метапневмовирус инфекцияси, одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма каби белгилари билан ўткир респираторли инфекциялар шаклида намоён бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

✔️Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратларсиз тузалиб кетади.

📌Ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари ҳар йили дунёнинг барча мамлакатларида қайд этилади.

📊Бутун дунёда бўлгани каби, қўшни Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда, айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу билан бирга метапневмовируснинг ҳам қайд этилгани эълон қилинган.


💡Айни вақтда республикамизда ҳам ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда.

😷Ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнги лаборатор таҳлиллари натижасига кўра: 36,9%да грипп вируси, 30,2%да риновирус, 28,6%да респиратор-синцитиал вирус, 1,2%да метапневмовирус ва 3,1%да бошқа вируслар аниқланган.

Шу ўринда фуқароларимиз ушбу инфекцияларни юқтириб олмасликлари учун:

✔️профилактика ва гигиена қоидаларига риоя қилиш;

✔️одамлар гавжум жойларга, айниқса ёш болаларни олиб юришни чеклаш;

✔️касаллик белгилари пайдо бўлган оила аъзоларини алоҳида сақлаб, шифокор кўрсатмасига асосан даволанишни тавсия қиламиз.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати



Тelegram| Instagram| Facebook| YouTube

20 last posts shown.