Оҳангарон ҳаёти


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


"Оҳангарон ҳаёти"
Биз билан боғланиш учун
@Ohang_boglanishbot
Таҳлил ва тарғиб қилишни ўзимизга қўйиб беринг😃
Фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг!
Каналда эълон қилинган материаллар таҳририят нуқтаи назаридан фарқланиши мумкин

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Наво

"Санамжон"

🎬Тошпўлат Маткаримов ижросида


@Ohangaronim_hayoti


Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон тумани кенгаши тасарруфидаги бир қатор таълим муассасаларида 2023–2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги бажарилиши бўйича йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, бугун 14-умумтаълим мактаби, 13-умумтаълим мактаби ҳамда 4-мактабгача таълим ташкилотида ҳам ўтказилди.

Мазкур йиғилишларда муассаса раҳбарияти ва касаба уюшма қўмиталари раисларининг ҳисоботлари тингланди.

2024 йилда амалга оширилган ишлар қониқарли деб топилиб, жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

@Ohangaronim_hayoti


#nishondasiz

Kechirasizlar-u, Toshkent shahrida hokimiyat, uning matbuot kotibi deganlari bormi o‘zi? Ma’naviyat va ma’rifat markazining ilgari hammaga Vatanni suydirib charchamaydigan fidoyilarichi, ular nega jim yurishibdi? O‘zbekman degan, o‘z ona tiliga ozgina bo‘lsayam hurmati bor odamlarchi, qolmadimi shahrimizda? Toshkentda yurgan odam bu qaysi mamlakat ekan, deb o‘ylab qolayotgan bo‘lsa, yolg‘on bo‘lmaydi. Bunga indamay yuraveramizmi?

Husan Ermatov

@Ohangaronim_hayoti


#Оила_ва_хотин_қизлар
#Маънавият


Бугун Оҳангарон тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Севара Деҳқонова бошчилигида, Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон туман бўлинмаси раҳбари Нилуфар Мерганова, Нуроний жамғармаси туман бўлими масъуллари, фаол хотин-қизлар иштирокида маънавий-маърифий мазмундаги давра суҳбати ўтказилди.

Ажойиб учрашув, мазмунли давра суҳбати бўлди👍

Тадбир хусусида батафсил "Оҳангарон ҳаёти" газетасининг навбатдаги сонида ўқинг🙋‍♀


@Ohangaronim_hayoti


#яхши_хабар

⚡️⚡️Ўзбекистонда картошка нархи тушмоқда

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2025 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди.

Шундай қилиб, картошканинг минимал нархи 26,1 фоиз, қизил сабзиники 11,3 фоиз, лавлагиники 8,2 фоиз, тухумники 7,8 фоиз, сутники 0,9 фоиз, шакарники 0,4 фоиз пасайган.

Ўтган ойда картошка нархи ошганидан кейин Покистондан картошка импорт қилинди ва бу унинг нархи пасайишига олиб келди.


@Ohangaronim_hayoti


"Атрофимиздаги олам" фанидан дарсда ўқитувчи савол берибди:
– Ўрмондаги ҳайвонлар кўпроқ нимадан қўрқади?
Бутун синф бир оҳангда жўр бўлиб:
– Машадан!

😂😂😂

@Ohangaronim_hayoti


#ТЕЗКОР

Оҳангарон туманидаги Маҳаллалар уюшмаси масъуллари диққатига!

Маҳалла раисларига қачон ойлик берилади? Мана шу саволга жавоб топишимизни сўраб, бир нечта масъуллар бизга боғланишди.


Жавоб?


@Ohangaronim_hayoti


#Кун_Тарихи

Бугун  11-Февраль  Ceшанба:

• 🇺🇳 БМТ - Халқаро фан соҳасидаги хотин-қизлар куни.

• 🇧🇿 Халқаро беморлар куни.

• мил. ав. 660-йил Япония давлати ташкил топди.

• 1849-йил Рим Республикаси тузилганлиги эълон қилинди.

• 1970 - Япониянинг биринчи Ер сунъий йўлдоши "Осуми" орбитага чиқарилди

•  2011-йил Мисрда инқилоб: Миср президенти Ҳусни Муборак истеъфога чиқди ва ҳокимиятни Қуролли Кучлар Олий Кенгашига топширди.

• 967-йил  - Туркий давлат арбоби ва ҳарбий саркарда, Ғазнавийлар давлати ҳукмдори Маҳмуд Ғазнавий (1030) туғилган.

• 1847-йил бутун дунёга машҳур америкалик ихтирочи, тадбиркор Томас Эдисон (1931) туғилган
.

@Ohangaronim_hayoti


Forward from: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Ёшга доир пенсиянинг ёшга доир нафақадан фарқи борми?

👨‍🦳 Бор. Қонунчиликка мувофиқ, ёшга доир пенсияга камида 7 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар чиқа олишади. Бунда, ёшга доир пенсияга эркаклар 60 ёшдан, аёллар эса 55 ёшдан чиқишлари мумкин.

🧓 Ёшга доир нафақага эса 7 йилдан кам иш стажига эга бўлган фуқаролар чиқишлари мумкин. Бунда, ёшга доир нафақа ёши эркаклар учун 65 ёш, аёллар учун эса 60 ёш этиб белгиланган.

____________

В чём разница между пенсией по возрасту от пособия по возрасту?

👨‍🦳 В соответствии с законодательством пенсию по возрасту могут получать граждане со стажем работы не менее 7 лет. Мужчины могут выйти на пенсию в 60 лет, а женщины – в 55.

🧓 На пособие по возрасту могут претендовать граждане со стажем работы менее 7 лет. При этом пенсионный возраст установлен на уровне 65 лет для мужчин и 60 лет для женщин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


#Ҳаётий


Мана бу ерда ҳудудимизга оид БОМБА материал чоп этилибди😱😱😱

Баҳо бериб қўярсила👋

https://ishonch.uz/ru/news/sobi-makumalarga-imkonitlar-bor-biro

@Ohangaronim_hayoti


#Тонгги_ҳикмат

Қалб ва тана роҳати

Еттита нарсадан четлан, тананг ва қалбинг ором олади ҳамда обрўйинг сақланади:

1. Ўтиб кетган нарсага ҳафа бўлма.
2. Сенга келмаган ташвишни ўзингга юклаб олма.
3. Ўзингда бўлган нарса билан одамларни маломат қилма.
4. Қилмаган ишингга мукофот талаб қилма.
5. Ўзинг эга бўлмаган нарсани иштаҳа қилма.
6. Ғазабланиш сенга фойда бермайдиган нарса учун ғазаб қилма.
7. Ўзи учун мақтовнинг аксини билмайдиган одамни мақтама.

«Бахтли яшаш сирлари» китобидан.

@Ohangaronim_hayoti


#Наво

Менинг юрагимдан февраль ўтмоқда,
Сенинг юрагингга кириб борди март...

✍ Эшқобил Шукур
🎤 Бахтиёр Раҳмонов

@Ohangaronim_hayoti


НАВОИЙНИ ЎҚИГАНМИСИЗ?..

Либосини пўрим қилган қиз
Ҳеч мисралар тўқиганмисиз?..
Кокилларин ўрим қилган қиз.
Навоийни ўқиганмисиз?

Китоб олиб юрган бўз бола,
Шоир бола, ширин сўз бола,
Шеъриятга ошно, дўст бола
Навоийни ўқиганмисиз?

Болаларга бермоқда таълим,
Мулойиму сўзлари ҳалим,
Ростин айтинг эй сиз, муаллим
Навоийни ўқиганмисиз?..

Байтларидан ёришар кўнглим,
Кўзёшларим қароғимда - лим,
Тили бийрон эй мухбир синглим,
Навоийни ўқиганмисиз?..

Ушламайин ҳайратдан ёқам,
Елкаларим босиб турар ғам,
Айтақолинг шифокор опам,
Навоийни ўқиганмисиз?..

Қорлар ёғди изларга паға,
Ёмғирлар ҳам чарчади ёға,
Ҳой Сиз пулдор, амалдор оға,
Навоийни ўқиганмисиз?..

Шеърларида бугун хаёлим,
Дилингизга олманг малолим
Барчангизга битта саволим...
Навоийни ўқиганмисиз?..

Ш. Тўлаганова

@Ohangaronim_hayoti


#Тарихга_назар

📚 АЛИШЕР  НАВОИЙ
ҲАҚИДА  20  МАЪЛУМОТ


🔹1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида,  темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.

🔹2. Тарихчи Мирхонд "Равзатус-сафо" асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган.

🔹3. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган.

🔹4. Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёддан билган.

🔹5. Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган.

🔹6. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.

🔹7. Алишер Навоий "муқарраби ҳазрати султони" ("султон ҳазратларининг энг яқин кишиси") деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.

🔹8. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган.

🔹9. Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган.

🔹10. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган.

🔹11. Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди.

🔹12. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.

🔹13. Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади.

🔹14. Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади (“ҳилол” – янги чиққан ой).

🔹15. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.

🔹16. Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган.

🔹17. Навоий туркий тилдаги илк “Хамса"ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ.

🔹18. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ "Хазойинул-маоний" номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган.

🔹19. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган.

🔹20. Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур "Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас", — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро "Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди" деб таъкидлаган.

@Ohangaronim_hayoti


Болаликдаги дўстим омонмисан?


Бу  болакайнинг оёғида ҳар қалай оёқ кийими бор экан!
Мен ҳам ўртоғим,у пайтларда болаларни туғилган кунидан бошлаб ўртоғларини белгилаб қўйишар, бу Қорахтой тилида қўндириладиган ўртоқ дейилар ва бу ўртоқлар умрининг охиригача дўст бўлиб қолар эдилар!
Ҳозир бу эзгу одат менимча барҳам топиб кетди шекилли!
Менинг ўртоғим Абдураҳим Абдураҳмонов ҳозир  ҳам ҳаёт ва ҳозир ҳам уйимга тез тез келиб туради!
Иккаламиз 74 ёшга кирдик!
Ҳали мактабга бормасдан қирга бориб тандир учун бир боғ  ўтинни орқага  елкалаб келардик!
Ёки бўлмаса,у пайтларда мактабда ўқиш соат тўққизда бошланарди, Гулмома тепалигига бориб бир қоп тезак териб келардик!
Онам ҳеч қачон менга тезак териб кел,ёки булоқдан сув олиб кел демасди!
Буни ўзимиз тушуниб бажарардик...
Ёдимда мен ҳам,ўртоғим ҳам етти ёшгача оёқ кийимимиз бўлмаган!
Мактабга оёқда этик,шалвор ва пуфайка билан борардик!
Ота онамиз перажка учун ўн тийин топиб бера олмасди!
Катта танаффусда қорнимиз очиб яқин бир километр масофадаги уйимизга бир бурда нон учун югурардик!
Ҳаёт жуда қийин эди,у пайтлар!
Қоғозли қандни кўрсак кўзимиз ўйнаб кетарди!
Ўртоғим Абдураҳимнинг ота онаси ҳаёт бўлсада аслида у  ғирт етим эди!
Отаси бошқага уйланган, онаси эса бошқа эр билан яшарди!
Онаси  баъзан уни  кўргани келса Абдураҳим
чорбоққа яшириниб олар,онаси кетганидан кейин хўнг хўнг йиғлар эди!
Онаси ва отасини кўргиси келмасди!
Ачаси Рихси кампирдан сўнг чол отаси Абдураҳмон Дов уни уйига олиб кетиб  тарбиясига олди,уйлантирди,эл сафига қўшди!
Ҳа,ўша кунлар ортда қолди!
Ҳаёт оғир бўлсада одамларда бир бирига меҳр,оқибат бор эди!
Ўртоғим Абдураҳим!
Бормисан,омонмисан!
Саломатмисан!
Ўша болалик дамларимиз эсингдами?
Мен эса эслайман!
Сени,болалигимни соғиндим дўстим!

Озод Хушназарзода.
08.02.2025 йил.

@Ohangaronim_hayoti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#chellenj
#milliylik_qonimizda

Ohangaron shahar yoshlari qo‘shni tumanni chellenjga chorlaydi

Ohangaron shahar Yoshlar ishlari bo'limi yoshlar yetakchilari, faol yoshlari Ohangaron shahar Madaniyat bo'limi, shahrimizdagi 5-umumta’lim maktabi o‘quvchilari bilan hamkorlikda milliy qadriyatlarimizni asrab-avaylash va targ‘ib qilish yo‘lida faol ishtirok etmoqda.

🇺🇿O'zbek milliy liboslari juda yorqin, chiroyli, qulay bo'lib, xalqning boy madaniy an'analari va turmush tarzining bir qismidir. Shaharlarda milliy libosdagi odamlarni topish kamdan kam uchraydi, bugun Ohangaron shahrida esa uning aksi...

Ohangaron tumani yoshlari sizlarni chellenjga chorlab qolamiz!


@Ohangaronim_hayoti


#Депутат_фаолияти


Бир неча кун олдин Тут қишлоғининг Анҳор кўчасида яшовчи фуқаролардан Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгаши депутати Ш.Тўлагановага бир нечта масалада мурожаат бўлган эди.


Бугун маҳалла масъуллари иштирокида депутат муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Анҳор кўчасига бориб, фуқаролар билан суҳбатлашди.


Суҳбат жараёнида бир нечта мурожаат ўрганилди. Тизимли чоралар кўриш белгиланди.



Айрим мурожаатлар  юзасидан жорий йилнинг биринчи ярмига қадар масъулларга депутат сўровлари юборилади.


@Ohangaronim_hayoti

17 last posts shown.