Қишги юқори ҳарорат ортидан бир совуқ келиши табиий...Аммо, келаётган 3—4 кунликда республиканинг катта қисмида жуда ҳам юқори ҳарорат сақланади. Дам олиш кунлари республика жанубида ҳатто ҳарорат максимуми
+24 даражагача қизийди. Буни Ўзгидромет ўз прогрозларида
кўрсатган.
Эсласангиз,
Газета.ўз хафталик об—ҳаво прогноз шарҳида юқоридаги картани илова қилиб, дам олиш кунлари шимолий ҳудудларимизга совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келиши мумкинлигига "ишора" бериб ўтган эдик.
Туркия шимолига таъсир этаётган антициклон айнан дам олиш кунлари шимолда яхшигина ёмғир—қор ёғишига олиб келиши мумкин.
Ҳа, 23-24 февраль кунлари республиканинг катта қисмида апрел ойи об—ҳавоси кузатилаётган бир пайтда шимолда кундузи +0...+5 даража илиқ, кечаси 0...—5 даража совуқ кутилиши бежизга эмас.
Аммо, бу совуқ оқим кейинги хафта барибир республиканинг катта қисмига ҳам таъсир этмай қолмайди. Бу хақида кейинроқ Ўзгидромет прогнозларига асосланиб, сизга кўп нарсаларни бўлишамиз.
Бизни кузатишда давом этинглар