Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёванинг хабар беришича сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди
Ушбу қарор 2024 йил 22 октябрь куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 220-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббус доирасида бир овоздан қабул қилинди.
Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи залворли лойиҳаларга берилади. Ғолиблар мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади ва жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси эътирофи рамзи сифатида пул мукофоти, сертификат ва медаль билан тақдирланади.
🧠@nurbekalimov

Илк тақдирлаш маросими 2025 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтади, бу эса мазкур ташаббуснинг Ўзбекистон ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини ифодалайди.
🧠@nurbekalimov