Нозимжон Ҳошимжон


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ҳурматли фейсбук, инстаграм саҳифамиз ва телеграм каналимиз кузатувчилари, саҳифа ва каналимизда қўйилган, кўрсатилган, эълон қилинган турли мавзудаги видеолар, мақола ва бошқа барча маълумотларни кўчириб олиб, ўз шахсий саҳифа ва каналларингизда ҳамда гуруҳларингизда қўйиб бормаслигингизни сўраймиз. Биз бугунги кунда илмий йўналишда маълумотлар жойлаб борамиз, айрим сабабларга кўра аввалги барча диний маълумотларни саҳифа ва каналдан ўчирдик. Агарда бизнинг саҳифа ва каналда эълон қилинган видеоматериалларни, мақола ва постларни бошқа шахслар, блогерлар, вайнерлар ва бошқалар томонидан ўзларининг каналларида қўядиган бўлсалар, қонун олдида жавоб беришлари ҳақида огоҳлантириб ўтамиз. Шаръан муаллифнинг рухсатисиз нусха кўчириш ва тарқатиш мумкин эмас, қонунан ман этилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


#Улкан_масала

Ўқувчи қизнинг мактабга бош кийим (рўмол)да бориши МАЙДА МАСАЛА ЭМАС!

Бу — ФАРЗ амал (ибодат)ни адо этиш масаласидир!

Авратни беркитиш йигит учун ҳам, қиз учун ҳам, эркак учун ҳам, аёл учун ҳам, чол учун ҳам, кампир учун ҳам, мактабнинг балоғатга етган ўқувчилари учун ҳам, олий ва ўрта-махсус таълим масканларининг барча талабалари учун ҳам фарздир!




#Йўқолсин_порахўрлик_ва_коррупция

Ўғрилар икки хил бўлади:

1. Оддий ўғри. Бу ўғри сизнинг молингизни, сумкангизни, соатингизни ва телефонингизни ўғирлайди.

2. Сиёсий ўғри. Бу ўғри сизнинг келажагингизни, орзуларингизни, ишингизни, ойлик маошингизни, таълимингизни, сиҳҳатингизни, куч-қувватингизни ва табассумингизни ўғирлайди.

Булар ўртасидаги ажойиб фарқ шуки, оддий ўғрининг ўзи сизни танлайди.

Сиёсий ўғрини эса ўзингиз танлайсиз.

Булар ўртасидаги яна бир катта фарқ шуки, оддий ўғрини полиция қувиб юриб қўлга олади.

Сиёсий ўғрини эса, полициядан иборат ходимлар тантанали равишда қўриқлаб юришади.




#Рўмол
#Мактаб

Мен бир кичкина, ожиз бандаман, юртимнинг оддий фуқаросиман.

Ҳой, қизларнинг рўмолидан қўрқадиганлар!
Ҳой, Бухорийнинг набиралари бошидаги рўмолини ечишга, уни ўратмасликка уринадиганлар!

Юзимга туфласанглар, индамай кетишим мумкин. Аммо Аллоҳнинг амри, Динимнинг шиори, аёл-қизларнинг ҳаёси топталса, ғазабланишнинг охирги чегарасини кўрсатаман. Бу йўлда ўлсам ўламан. То айтган гапларингдан қайтиб, тавба қилиб, ҳаммасини жойига қўймагунингларча, сизларни Аллоҳга, Расулига, юртимиз мусулмонларига, юртимизда яна Бухорийнинг туғилишига, тарбия қилинишига қарши бўлган, миллатимизни ўзлигидан жудо қилишга уринаётган ва юртбошининг сиёсатини, хоссатан, водийга қилган сафарлари чоғида аёллар ҳақида айтган гапларини назарига илмаётган, халқимни рози қиламан деб куйиб-пишаётган юрт раҳбарини менсимайдиган душманлар деб биламан.




#Мактаб
#Рўмол

ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ

"ИШ БУНДОҚ. КИМ АЛЛОҲНИНГ НИШОНЛАРИНИ УЛУҒЛАСА, БАС, АЛБАТТА, БУ ҚАЛБЛАРНИНГ ТАҚВОСИДАНДИР". (Ушбу оят маъносида "нишонлар" деб таржима қилган ибора Қуръони Каримда "шаоир" деб айтилган. Бу "шаъийра" сўзининг жами – кўплиги, нишон, белги, аломат маъноларини билдиради. Бу сўз Аллоҳ таолога нисбат берилиб, "шаоируллоҳ–Аллоҳнинг нишонлари", дейилганда эса, Аллоҳнинг дини, Исломнинг кўзга кўринган, шон-шавкати аломати бўлган ибодатлар кўзда тутилади (Ҳаж сураси, 32-оят).




Масжидга борадиган бола синфдошлари орасида хулқи энг гўзали бўлади.

Компютер ўйинига борадиган бола эса синфдошлари орасида хулқи энг ёмони бўлади. Чунки, ҳар бири ўзи борган муҳитдан таъсирланади.

Ахир тегирмонга кирган одам ун олмаса ҳам кийимига ун юқи тегади.

Масжидга борган бола имомлик, муаззинлик қилмаса ҳам масжиддаги муҳит, мавиза, Қуръон тиловати хулқига, юриш-туришига таъсир қилади.

Компютерхонага борган бола одам ўлдирмаса, бинони портлатмаса ҳам у ердаги муҳит, сигарет тутуни, бир-бирини сўкишлар, «Ўлдир! Кес! Портлат! От! Қулат!», «Ўқ миясини тешиб ўтди, қони атрофга сачраб кетди», «Сени топиб ўлдираман» каби гаплар унинг хулқига, онгига, юриш-туришига, фикрлашига, дунёқарашига таъсир қилади.

Болани қаердан тўсилса, жамиятга, энг аввало, ўша боланинг ўзига, ота-онасига, маҳалласига, мактабига фойда бўладию, қаердан тўсилса, зарар бўлади?!

Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳолимизни ислоҳ қилсин!


Forward from: Azon Global | Tezkor
Хушхабар! Ёш болалар учун масжидлар дарвозаси очилди
https://azon.uz/content/views/9150

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ


Бундай нусхалар халқнинг давлатга, ҳукуматга, хусусан, юртбошига бўлган ишончини йўқолишига сабаб бўлади.

Бу ҳеч қандай ватанпарварлик, фидоийлик эмас!

Бухорий, Термизий, Навоийни тарбия қилган халқнинг фарзандларидан бундай ўзбошимчаликнинг чиқиши бизга обрў келтирмайди! Бу биз учун уят, шармандалик!

Масжидга намоз ўқигани борган болаларга террористга қарагандек қараш кайфияти қачон даф бўлади?!

Бу каби кимсалар ҳалиям олдинги шароит, тузум кайфиятида юрибди.

Аллоҳ инсоф берсин!




#Хабар

Кеча, 2018 йил 28 апрел, шанба куни хуфтон намозидан кейин Андижон вилояти, Асака тумани, Оқбўйра маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Муҳиддин Саххоф домла" жомеъ масжидида профилактика инспектори Мамиров Муҳаммаджон томонидан ўзига хос "тезкор тергов амалиёти" ўтказилди. Нозир масжидга чиққан ёш болаларни худди жиноятчидек девор олдида турғизиб қўйиб, уларга бақириб-чақириб, ҳар биридан исми-шарифини сўраб, тасвирга ола бошлади. Унинг бу ҳаракати намозхонлардан бири томонидан тасвирга туширила бошлаши билан нозир болаларга анча мулойим гапиришга ўтди...

Савол: нозирнинг бу "амалиёти" қанчалик қонуний?


Ташкилотларнинг «ички низоми» Виждон эркинлиги қонунига зид бўлмаслиги керак. Мазкур «низом» юртимиздаги миллий қадриятлар, Ислом динимизга ўн тўрт асрдан бери амал қилиб келаётган халқнинг менталитети, ҳаёт тарзи, қонига сингиб кетган тушунчаларига тескари бўлмаслиги керак!

Хуллас, ўша «низом» Бухорий, Термизий, Мотуридий, Форобий, Берунийни тарбия қилган халқнинг истакларига мос равишда бўлиши шарт!


زوجتي لا تعمل
حوار بين زوج وطبيب نفسي
&&&&&&&&&&&&&&&&&&&&&&
المعالج : ماهي مشكلتك سيدي ؟
السيد : روتين وضغط العمل
المعالج :ماهي وظيفتك سيدي ؟
الزوج : محاسب في بنك ..
المعالج : ما هي وظيفة زوجتك ؟
الزوج : لا تعمل مجرد ربة منزل .. !!
المعالج : من يوقظك ويوقظ ابنائك ويصنع الفطور لك ولهم في الصباح ؟
الزوج : زوجتي ﻷنها لا تعمل .. !!
المعالج : متى تستيقظ زوجتك ومتى تستيقظ أنت صباحا ؟
الزوج : زوجتي في الساعة الخامسة صباحا وأنا في الساعه السابعة لأنها تعد الأطفال للمدارس وتعد لنا الفطور!!!
المعالج : من يوصل أطفالك للمدرسة ؟
الزوج : زوجتي فهي لا تعمل .. !!
المعالج : ماذا تفعل زوجتك بعد توصيل اﻷطفال للمدرسة ؟ وماذا تفعل أنت ??
الزوج : تعود وتعد الغداء وتغسل الملابس وتنظم البيت وتنتظر عوده الأبناء فهي بدون وظيفة و لا تعمل .. !! وانا أذهب لعملي حتى الثالثه بعد الظهر !!!!
المعالج : في المساء حين عودتك من العمل ماذا تفعل سيدي ؟ وماذا تفعل زوجتك ؟؟
الزوج : آخذ قسطاً من الراحة بعد الغداء بعد يوم شاق من العمل .. وزوجتي : تستذكر مع الأبناء واجباتهم اليومية وتوقظني بعد ذلك لنشرب الشاي معا !!!
المعالج : ماذا تفعل أنت بعد ذلك وماذا تفعل زوجتك في المساء ؟؟
الزوج : أتصفح أنا الصحف وأتابع التلفاز وأخبار العالم وزوجتي تعد العشاء لي وللأطفال ثم تغسل الصحون وتنظف المنزل وتجهز اﻷطفال للنوم ..
اﻵن ؟!؟! من منكما محتاج إلى طبيب نفسي أنت أم هي سيدي !!! ومن محتاج للراحه من ضغط العمل أنت ام هي سيدي !!!!!
هل الروتين اليومي للزوجة من الصباح الباكر حتى وقت متأخر من الليل يسمى " لااااا تعمل
وبدون وظيفة !!!!!
تعمل بدون ساعات عمل وبدون راتب وبدون تأمين وبدون علاوات وبدون حوافز وبدون كلمة شكر ومع كل هذا لا تكل ولا تمل ولا تشتكي ...كل هذا ويقال عنها انها لا تعمل
تحية
لكل أم
وكل اخت
وكل زوجة
وكل بنت
للأسف مع هذا يدعون انها عاطله ،؛؛


أَوَلَمْ يَرَوْا إِلَى الطَّيْرِ فَوْقَهُمْ صَافَّاتٍ وَيَقْبِضْنَ مَا يُمْسِكُهُنَّ إِلَّا الرَّحْمَنُ إِنَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ بَصِيرٌ

Тепаларида (қаноатларини) ёйиб ва йиғаётган қушни кўрмайдиларми? Уларни Роҳмандан бошқа ушлаб турувчи йўқ. Албатта, У барча нарсани кўрувчидир.

Мулк сураси, 19-оят.

18 last posts shown.