🔥Нотариат тизими ўз нашрига эга бўлди. “Нотариус маслаҳати” газетасининг 45 сони дунё юзини кўрди. “Нотариус кундалиги” китоби ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилди. Уч маротаба Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб*қувватлаш Жамоат фонди грантлари ғолиби бўлиб, 15 минг нусхадан ортиқ брошюралар, чўнтакда олиб юриладиган “Конституция” китобчаси нашр қилиниб, аҳолига тарқатилди.