ШИЖОАТЛИ ВА МЕҲНАТКАШ НОРИНЛИКЛАР КОРОНАВИРУСНИ ҲАМЖИҲАТЛИКДА ЕНГАМИЗ
Норин туман ҳокими Дилмурод Қодировни туман аҳолисига
МУРОЖААТИ
Ҳурматли норинликлар, азиз юрдошлар!
Бутун дунё аҳолисининг умумий ташвишига айланиб улгурган коронавирус инфекцияси, минг афсуски, айни вақтда аҳоли орасида ҳам тарқалмоқда. Юрбошимизнинг пандемияга қарши курашиш бўйича чиқарган қарорлари ва ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилган карантин тартибларининг кундалик ҳаётга татбиқ етилиши вирус келтириб чиқариши мумкин бўлган аянчли ҳолатларни жиловлашга дастак бўлиб хизмат қилмоқда.
Бироқ охирги пайтларда карантин қоидаларига беписандлик билан қараш , санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилмаслик, тиббий ниқобларнинг номига ёки хўжакўрсинга тақилиши ва транспорт воситаларида карантин қоидаларига амал қилмасдан ҳаракатланиш ҳолатларининг мавжудлиги кўнгилни хира қилмоқда.
Бугунги кунда юртимизда инфекцияга чалинган беморларнинг 11 минг нафардан ошгани, касаллик натижасида ўлимлар сонининг ортиб бораётгани барчамизни бирдек ташвишга солиши керак.
Ҳаттоки, ривожланган давлатлар ҳам бу офатдан қандай зарар кўраётганликларини барчамиз оммавий ахборот воситалари орқали кўриб-билиб турибмиз.
Ён атрофдаги мамлакатларда ҳам пандемия билан боғлиқ вазият хавотирли даражага келиб қолганлиги бизга сабоқ бўлиши лозим.
Азиз норинликлар!
Бугунги вазият коронавируснинг юқиш даражасини пасайтириш чораларини кўриш учун бутун халқимиз бир ёқадан бош чиқариб ўзаро ҳамжиҳатликда иш кўришимизни тақозо қилмоқда.
⚠️Ҳукуматимиз томонидан 10 июлдан бошлаб 1 августгача бутун республика бўйича карантин қоидалари кучайтирилган тартибда олиб борилишини назарда тутиб, Сиз азизлардан қуйидагиларни сўраб қоламиз:
🔴-зарурат бўлмаган тақдирда бемақсад кўчага чиқмаслик;
🔴-ўзаро қўл буриб кўришмаслик;
🔴- тиббий ниқоблардан белгиланган тартибда (оғиз ва бурунни тўлиқ ҳимоялаган ҳолда) фойдаланиш;
🔴-саломатлигингиз ёмонлашганда, иситма, нафас бўғилиши ва қаттиқ йўтал тутган ҳолатларни кузатсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш, ўзбошимчалик билан уйда даволанмаслик;
🔴- умумий овқатланиш шохобчалари фаолиятини етказиб бериш ( кейтеринг) тартибига ўтказиш;
🔴- жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ тўпланмаслик;
🔴- ижтимоий масофа (2 метр) сақлаш;
🔴- транспорт воситалари ҳаракатини ҳаётий зарур бўлмаган ҳолларда чеклаш, зарурат туғилган тақдирда карантин қоидаларига риоя етган ҳолда ҳаракатланиш;
🔴- тўй-маьрака, оммавий маросимлар ва оилавий тадбирларни ўтказмасликни сўраб қоламиз.
❗️Мазкур талабларга риоя етиш ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини асраш учун муҳим ҳисобланади. Унутманг, юқоридагиларга эьтиборсизлик қилиш ўта салбий оқибатларга олиб келиши ва ҳаттоки ўлим билан якунланиши мумкин. Ўзингиз ва атрофдагиларнинг ҳаётини хавфга қўйманг.
Барча соҳада илғор, меҳнаткаш, ўз оиласи ва Ватанини севадиган, Биз, норинликлар, ушбу кўрилган чоралар аҳолимизнинг саломатлиги ва осойишталигини таьминлаш мақсадида олиб борилаётганлигини яна бир бор ҳис этиб, қонун-қоидаларга қатьий амал қилишимиз зарур.
Норин туман ҳокими
Дилмурод Қодиров
@norin_tuman_hokimligi