⛲️ Norasmiy Uzun ⚖️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🌄Узун туманига оид янгиликлар, мулоҳазалар, маълумотлар!

✌️ @norasmiyUzun 🤝
Мурожаат ва таклифлар учун @Uzun1991_bot
https://t.me/joinchat/AAAAAFhS_jCS71itGpMfug

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: davletovuz
Ўзгидромет 13-14 май кунлари 9 та вилоятда сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.


Forward from: ⛲️ Norasmiy Uzun ⚖️
#биласизми

Узун тумани чегара зонаси(ми)?

🚧Чегара зонаси
— Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси туташ ҳудуднинг бир қисми бўлиб, унинг доирасида чегара режими жорий этилади;

🛃Чегара зонасига келадиган ва шу ерда яшайдиган шахсларнинг ҳужжатлари, зарур бўлганда ушбу зонада ҳаракатланадиган транспорт воситалари ва юклар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ва ички ишлар органлари томонидан текширилади.

✳️Узун туманида қуйидаги ҳудудлар чегара зонаси эканлиги қайд этилган

* Телпакчинор
* Узун
* Жончекка
* Оқостона
* Файзова
* Боботоғ
* Хондиза
(Сариосиё туманига ўтган).

❗️Яқинларингизни асранг!

❗️Масофа сақланг!

‼️ Гигиенага риоя қилайлик!

💬Фикрларингиз бўлса @uzun1991_bot га юборинг

Узунликлардан ажралманг
👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


⚡️Узун туманида ипотека кредитлари бўйича субсидияда қандай ўзгаришлар бор?

📑Туман ҳокимининг 24 январдаги қарори билан ипотека кредитлари бўйича 2022 йилда режалаштирилган чора-тадбирлар белгиланди.

✅бир ой муддатда туманда камида 2 та ипотека хизматларини кўрсатиш марказларини ташкил қилиниши ҳамда

ушбу марказларда:

✅уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви, кредит олиш мумкин бўлган тижорат банклари ва улар томонидан бериладиган кредитларнинг шартлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши;

субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни бериш, уй-жой олди-сотдиси ва ипотека кредити шартномаларини расмийлаштириш, уй-жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматлари кўрсатилишини таъминланиши белгиланмоқда.

✳️Узун туманида 2022 йилда 70 та ипотека кредитлари бўйича субсидия ажратилиши режалаштирилган.

💶Ипотека кредитининг энг кўп миқдори 327 млн. сўмдан сал кўпроқ, бошланғич тўлов учун субсидия эса 32 млн. сўм белгиланган.

‼️Субсидия олиш учун аризалар қабул қилиш 2021 йил 25 декабрдан бошланган.

💬Фикрларингиз бўлса @uzun1991_bot га юборинг

Узунликлардан ажралманг
👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


Forward from: ⛲️ Norasmiy Uzun ⚖️
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Узун_архив

Президент Ш.Мирзиёев Узун туманининг муаммолари ҳақида

⌛️⏳Бу мулоқотдан кейин қанча сувлар оқиб кетди, қанча ўзгаришлар бўлиб ўтди.

🥺Ўзгариш! ўзгариш эса уша биргина янги курилган йул ва канчадан канча каттаю кичик дуконларнинг бузилиши.

🗣🗣🗣Хўш қани ўша йиғилишда айтилган "ШАҲАРСОЗЛИК" ва кани уша канализация...???

💬Фикрларингиз бўлса @uzun1991_bot га юборинг

Каналга уланиш 👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


Узун туманидаги музей қаерда?

🏺Узун туманида бир замонлар ягона бўлган, раҳматли Бобомурод Омонов томонидан ташкил этилган музей сотилган эди, афсуски. Уни ўрнида меҳмонхона қуришмоқчи экан.

❌ Ёш авлодга кўрсатадиган бир музей бор эди ўзи туманда.

⭕️ Музейни орқасидаги дарахтларни кесиб ташлаб, бир муддатдан кейин яна дарахт экишди. Жуда бир ажойиб замонларда яшаяпмиз! Охири бахайр бўлсин!

💬Фикрларингиз бўлса @uzun1991_bot га юборинг

Узунликлардан ажралманг
👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


Forward from: ⛲️ Norasmiy Uzun ⚖️
#бугунгиУзун
#биласизми

📅 2019 йил 20 сентябрь куни Турсунов Баҳром Бобохонович Узун туман ҳокими этиб тасдиқланган эди.

👮‍♂️ Ҳоким этиб тайинлангунга қадар Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида хизмат қилган.

📰 Баҳром Турсунов 1981 йил Қумқўрғон туманида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академиясини тугатган. Фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси тизимида турли вазифаларда ишлаган.

‼️ Ўзингизни асранг!

💬Фикрларингиз бўлса @uzun1991_bot га юборинг

Узунликлардан ажралманг
👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


🆓 Узун туманида бўш иш ўрни кўп (ми)!?

💾 Бандлик ва меҳнат муносабатларининг миллий вакансиялар базаси - ish.mehnat.uz маълумотларига кўра 19.01.2022 йил ҳолатига Узун туманида 497 та бўш иш ўрни мавжуд.

👨🏻‍🎓Шундан 456 та вакансияга олий маълумот даражаси бўлиши шарт қилинган.

👨🏻‍💼Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали vacancy.argos.uz да эса 6 та вакансия бўйича эълон жойлаштирилган.

❇️ Туман миқёсида 500 дан ортиқ бўш иш ўрни мавжудлигини турлича изоҳлаш мумкин. Лекин деярли 1,5 йил олдин ish.mehnat.uz базасида 797 та бўш иш ўрни ҳақида эълон берилган экан.

💬Фикрларингиз бўлса @uzun1991_bot га юборинг

Узунликлардан ажралманг
👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


🏬Аукционга қўйилган биноларни сотиб олинг!

💰Узун туманида 19.01.2022 йил ҳолатига 5 та нотурар жой биноси аукцион савдоларига қўйилган.

1.Ёшлик махалласидаги Хизмат ва савдо дўкони
2. Маландиён МФЙдаги нотурар жой.
3. Чинор МФЙда ғишт завод.
4. Шаҳринав кишлоғидаги чорвачилик фермаси.
5. Ёшлик махалласидаги китоб дўкони.

Аукцион савдоларида қатнашиш учун ҳали имкониятингиз бор.


💬Фикрларингиз бўлса @uzun1991_bot
га юборинг

Узунликлардан ажралманг
👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


⚡️ Узун туманида сотиб олиш учун бўш ерлар бор

✅Ҳа Узун туманида бўш ерларни сотиб олсангиз бўлади, электрон аукционда. Маълумотларга кўра (e-kadastr.uz) туман ҳудудида 2022 йил 18 январь ҳолатига 457 та турли ҳолатдаги бўш ер участкалари мавжуд.

💹249 та ер участкалари аукцион савдоларига қўйилган (асосан Боботоғ ҳудудида).

📝51 та ер участкалари аукцион савдоларида сотилган (туманнинг турли ҳудудларида).

⁉️Туман марказидаги Ёшлик МФЙ ҳудудида ва марказга яқинроқ Янгишаҳар ҳудудида (Қишлоқ хўжалик техникуми рўпарасидаги) жой ҳолати ўрганиш жараёнида экан. Яъни аукционга қўйилиши мумкин, тегишли қоидаларга тўғри келса.

👉🏻e-kadastr.uz сайтига кириб маълумотларни ўзингиз кирсангиз ҳам бўлади. Очиқ харитада ерлар ҳолатига қараб, (яъни бўш, аукционда сотилган ёки аукцион савдоларига чиқарилган ва ҳкз.) турли рангларда белгиланган.

P.S.: Харитада биринчи бўлиб кўринадиган локацияси киритилган - Мол бозори (пастда расмда)

💬Фикрларингиз бўлса @uzun1991_bot
га юборинг

Узунликлардан ажралманг
👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


#Uzun_davlat_xaridlari

🖋Узун тумани Халқ таълим бўлими томонидан 2021 йил октябрь ойидан 31 декабргача бўлган даврда 845.2 млн. сўмлик "Энг яхши таклифларни танлаш" усулида давлат харидларини амалга оширган.

⁉️Шундан 658.7 млн сўмлик харидларнинг ғолиби сифатида "SHERXON-INVEST FAYZ BARAKA" хусусий корхонаси танланган. Хусусий корхонанинг асосий фаолият тури - Электр энергияси ва телекоммуникация билан таъминлаш учун тақсимловчи объектлар қуриш.

✳️ Яхши гумон билан умид қилиб айтамизки, бу корхона халқ таълими томонидан адолатли равишда танланган ва тизимдаги объектларда таъмирни сифатли қилиб, ўз вақтида топширган.

💬Фикрларингиз бўлса @uzun1991_bot га юборинг

Узунликлардан ажралманг
👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


#Uzun_2022

🛒Узун туманида экобозор ташкил этиладими?

📑 Туман халқ депутатлари кенгаши қарорига кўра 2022 йил сентябрь ойида экобозор очилиши режалаштирилган.
Қарорга кўра "VAQT ECO INVEST" МЧЖ томонидан туманда қиймати 11,5 млрд.сўмга тенг бўлган Экобозор ва савдо комплекси лойиҳасини ташкил этиш орқали 100 та иш ўрнини яратилиши кўзда тутилган.

💵 Шунингдек, 2022 йилда туманда 1,5 гектар ер майдонларни аукционга чиқариш орқали 56 та кўчма дўконлар яратиш, 1,3 гектар ер майдонларни аукционга чиқариш орқали 20 та енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этилади.

✅Октябрь ойида эса HOTEL-GRAND ХК томонидан 2,1 млрд.сўмга замонавий меҳмонхона ташкил этиш орқали 10 янги иш ўринлари яратилади.

📍Экобозор ва меҳмонхона туманнинг қайси ҳудудида қурилиши қайд этилмаган.

💬Фикрларингиз бўлса @uzun1991_bot га юборинг

Узунликлардан ажралманг
👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


⚡️Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар!

🔥Ўз вақтида шов-шувли постлари билан ном қозонган NorasmiyUzun канали ўз фаолиятини қайта бошлаяпти.

Нима ўзгаришлар бўлади каналда?

✳️Узун тумани ва Ўзбекистонда бўлаётган воқеа ҳодисалар таҳлили;

✳️туман ҳаётига боғлиқ қабул қилинаётган ҳужжатлар тўғрисида маълумот;

✳️каналга келиб тушган мурожаатлар (@uzun1991_bot орқали) таҳлили;

✳️Узун туманига оид қизиқарли маълумотлар ва бошқалар.

Кўп сонли бўлмаган сифатли постлар қўйиб борилади Худо хоҳласа.

💬Фикрларингиз бўлса @uzun1991_bot
га юборинг

Узунликлардан ажралманг
👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


Forward from: Surxondaryo viloyati hokimligi
Узунда ҳарбий хизматчилар оилалари учун янги уйлар ва болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

“Томчи” маҳалласида ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари оилалари учун 14 хонадонга мўлжалланган замонавий янги уй ҳамда 25 ўринли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболов, туман ҳокимлиги, масъул идоралар вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Янги уйда барча шароитлар яратилган. Хоналар кенг, ёруғ, шинам. Ошхона ва бошқа қўшимча хоналар замонавий усулда жиҳозланган. Ҳарбийларнинг фарзандлари учун замонавий ўйин майдончаси барпо этилган.

Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари тарбияланадиган янги мактабгача таълим муассасаси ҳам барча қулайликларга эга. Кенг, шинам ётоқхона, ошхона, машғулотлар хоналари болаларбоп мебель жиҳозлари, ранг-баранг ўйинчоқлар ва кўргазмали қуроллар билан таъминланган. Ҳовлида болажонлар учун ёзги ўйин майдони барпо этилган.


Forward from: Kenja Botir
Музработ туман халқ депутатлар кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатор, Олий Мажлис ва вилоят кенгаши маъсул депутатлари ва энг хайратланарлиси Журналист ва блогерларнинг хам қатнашгани бўлди!

Бу мажлисда туман хокими туманнинг қониқарсиз деб топилишининг сабабалари хақида маъруза қилди. Кейин журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб берди.

Бу мажлисда камина ходимингиз ОАКБнинг таклифига биноан қатнашдим! Икки саволимдан биринчисига жавоб ололмаган бўлсам хам, ғайри оддий хислар билан қайтдим. Батафсил сал кейинроқ видео лавхаларимизни эълон қиламиз!

П.С: Узун туман бу кўрсатгичлар бўйича ўртача деб топилган. Ўн учинчи октябрда Узун туман хокимининг хам хисобот йиғилиши бўлади. Кўрамиз Узун туман хокими хам журналист ва блогерларни таклиф этиб, туманни қандай қилиб аъло даражадаги туманлар қаторига қўшиш режалари хақида хисобот бера оладими?Маълум бўлишича журналист ва блогерларнинг Узун туман хокимига саволлари анчагина йиғилиб қолган. Музработ туман хокими тадбиркор бўлган экан.Узун тумани хокими эса ИИВ подполковниги эканлигини хисобга олсак бу умидлигича қолиб кетадими деб қўрқаман!


#бугунгиУзун

⚡️⚡️Айтишларича, тумандаги эски якшанба бозор ҳудудида Узун туманининг марказий автошохбекати барпо этилаётган экан. Барча вилоят ва республика миқёсига қатнайдиган транспорт воситалари учун "стоянка" бўлиши кўзда тутилган экан.

❗️Маълумотларга кўра, бу жой туманнинг юқори раҳбариятига яқин кишига тегишли эканлиги гумон қилинмоқда.

✅Нима бўлганда ҳам ният холис бўлиб, туман ривожи, халқ фаровонлиги йўлида қилинсин, энг муҳими.

❎Хабар тасдиқланмаган.

💬Фикрларингиз бўлса @uzun1991_bot га юборинг

Узунликлардан ажралманг
👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


Forward from: Kenja Botir
https://youtu.be/2R11IrT-x5E

Футболчи 20 йил қочиб юрган савол!
Биринчи шартномаси?
Биринчи ойлик маоши?
Футболчи учун ноқулай савол?
Футбол терма жамоаси муаммолари?
Ўсмирлар ўртасида Узун туманида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати камчиликлари хақида!
Батафсил тез кунда билиб оласиз. Каналимизни кузатишда давом этинг!!!


Forward from: ⛲️ Norasmiy Uzun ⚖️
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨✨
#УзунНостальгия

🛒Узун туманида бир вақтлар ҳар якшанба куни ўтказилган "бозор"дан лавҳа!
(интернет)

‼️🏠УЙДА ҚОЛИНГ! Ўта зарур бўлгандагина шахсий ҳимоя воситалари билан кўчага чиқинг!
Ўзингизни ва яқинларингизни асранг.
🔈Бошқа одамларни ҳам шунга чорланг!

‼️ Гигиенага риоя қилайлик, қўлларимизни тез-тез ювиб турайлик!

✅Ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишонч вақти ҳозир!

💬Фикрларингиз бўлса изоҳларга ёзинг ёки @uzun1991_bot га юборинг

Каналга уланиш 👇👇👇
👉@norasmiyUzun👈


#бугунгиУзун

⚒Бир вақтлар жойи "якшанба бозор" бўлган, ҳозирда қум шағал билан қопланган бўш ер атрофи блок ғишт билан ўраб олинаётган экан.

❓Бу жой хусусийлаштирилдими, хабари борлар айтинг, бошқалар ҳам билиб олса яхши бўларди (айниқса савдогарлар)!

💬Фикрларингиз бўлса @uzun1991_bot га юборинг

Узунликлардан ажралманг
👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


#биласизми
#маърифат

☪️Муборак жума тонги муборак бўлсин!

Жума кунининг фазилати ҳақида

1) Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир.

2) Жума куни Одам яратилган ва жаннатга киритилган ҳамда жума куни у ердан чиқарилган.

3) Жумадан жумагача агар кабира (улкан) гуноҳлардан сақланилган бўлса, бўлиб ўтган кичик гуноҳларга каффоратдир.

4) Чиройли таҳорат қилиб, кейин масжидга келиб, ваъзга жим қулоқ тутиб турса, икки жума ўртасидаги ва яна уч кунни қўшиб, ҳаммаси бўлиб, ўн кун ичидаги гуноҳи кечирилади.

5) Жума намозига келганда, ювиниб (ғусл қилиб) келиш.

6) Жума куни ювиниб, имкони борича тозаланиб, хушбўй ёғлардан, (атирлардан) суртиб, кейин масжидга борса, у ерда икки киши орасидан суқилиб ўтмаса, насиб қилганича намоз ўқиса, имом хутбада ваъз қилаётганда жим туриб эшитса, ўша жума билан кейинги жума орасидаги гуноҳлари кечирилади.

7) Жума намозига эртароқ яъни биринчилардан бўлиб масжидга боришлик, гўёки бир туяни қурбонлик қилишдек, кимки иккинчи соатда, яъни иккинчи бўлиб масжидга борса, гўё бир сигирни, кимки учинчи соатда масжидга келса, гўё шохли бир қўчқорни, кимки тўртинчи соатда масжидга келса, гўё товуқни қурбонлик қилгандек, кимки бешинчи соатда масжидга келса, гўё бир тухумни эҳсон қилиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилгандек бўлади. Агар имом хутба айтиш учун жойидан чиқса, фаришталар зикр эшитиш учун ҳозир бўлишади.

8) Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган бир соат бор. Агар мусулмон банданинг Аллоҳдан бирор нарсани сўраши ўша пайтга мувофиқ келса,

9) Жума кунида салавот айтишни кўпайтириш. Зеро, Набий алайҳиссалом: «Кунларингизнинг энг афзали жумадир. Ўша кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади», деганлар»

Манба

Узунликлардан ажралманг
👇👇👇
👉Facebook 👉Telegram


Forward from: Surxondaryo | Kun.uz
Узунлик ҳайдовчи Ғаллаоролда бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир этди

Тошкент – Термиз М39
йўлининг Ғаллаорол тумани 'Хонимқўрғон" МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида “Nexia” автомобили олдинда ҳаракатланаётган “Камаз” юк машинасининг орқа қисмига урилган.

Тўқнашувга “Nexia” ҳайдовчиси, Сурхондарё вилояти Узун тумани "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган А.Қ.нинг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

ЙТҲ оқибатида “Nexia” йўловчилари - узунлик 24 ёшли А.Қ. чап оёқ сон суягининг ёпиқ синиши, шунингдек, бойсунлик 37 ёшли Ш.С. чап ўмров суяги ўрта учлигидан ва ўнг қўл суягининг ёпиқ синиб силжиши ташхислари билан Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Сурхондарё хабарлари

20 last posts shown.

39

subscribers
Channel statistics