#Меморандум🤝
⚡️⚡️
УЮШМА ҲАМКОРЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА🔹 Бугун Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида Уюшма ва “Янги Медиа таълим маркази” ННТ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шу муносабат ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов “Янги Медиа таълим маркази” ННТ директори Беруний Алимов билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича фикр алмашди.
Имзоланган меморандумда икки нодавлат ташкилот ҳамкорлигида соҳага қизиқувчи, журналистикага энди кириб келган ёшларнинг саводхонлигини ошириш, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа соҳага оид долзарб мавзулар бўйича турли тадбирлар – семинар-тренинглар, мастер-класслар ташкил этиш каби мақсадлар кўзда тутилган.
🖥
Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)✅
Бизни кузатиб боринг
Telegram |
YouTube |
Instagram |Facebook