Nisbatdor.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Самарқанд шаҳар "Хӯжа Нисбатдор" жоме масжидиниг телеграмдаги расмий веб сахифаси.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон-Кувайт муносабатларида янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф

Исторический визит, начавший новую эпоху в узбекско-кувейтских отношениях

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Королевства Саудовская Аравия во главе с министром по делам хаджа и умры Тавфиком бин Фавзаном ар-Рабиа, находящимся в нашей стране с визитом.

#Mirziyoyev #qabul #SaudiyaArabistoni #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Қуръонни ҳифз қилишнинг энг осон йўли

Мен Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мени улардан Қуръони каримни ўрганишга муваффақ қилган жуда кўп машойихларимиздан Қуръонни ёд олишнинг энг афзал йўли ҳақида сўраб чиқдим. Мадинадаги қорилар устози шайх Иброҳим ал-Ахдор, шайх Муҳаммад Аҳмад, шайх Бакр ал-Таробиши роҳимаҳуллоҳ, шайх Родвон ҳафизаҳуллоҳ каби кибор уламолардан сўрадим. Одатда, биз бу ҳақида кўпчиликдан сўраймиз. Аммо умрининг 60-70 йилини Қуръонни тиловат қилиш ва уни ўргатишга бағишлаган ва бутун ҳаёти Қуръони карим таълимига сарфланган устозлардан Қуръонни ёдлашнинг энг афзал усулини сўраганимизда, улар бир овоздан маъқуллаб айтишадики,
“Қуръонни ҳифз қилишнинг энг яхши йўли Пайғабаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларига амал қилиш: “Қуръонга ўзингизни бағишланг!” (Уни мунтазам ўқинг). Оддий. Бу борада кўъп баҳслашамизу, аммо охир-оқибат Пайғабаримиз алайҳиссаломнинг тавсияларига қайтамиз: “Қуръонни мунтазам ўқинг!” Оз-оздан Қуръондан ўқишни кунлик одат қилиб олишингиз керак. “Амалларнинг энг яхшиси — оз ва бардавом бўлганидир.” Яъни, биламизки, еб-ичишдан бутунлай воз кечолмайсиз, аммо оз-оздан бўлса ҳам қилишингиз керак. Таомланиш ва ичиш каби кунлик қиладиган одатларингиз ичига Қуръондан оз миқдорда тиловатни ҳам қўшишингиз керак. Ва вақт ўтгани сари бу оз миқдор кўпайиб боради ва шу билан сиз Қуръонни, шубҳасиз, ёд оласиз. Аллоҳ сизни Қуръонни ёд олишга муваффақ қилиши даражасига етмагунингизча, тунлари саждада дуо қилишингиз лозим: “Я Аллоҳ, Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўксимнинг нури қилгин. Менга нафсимни енгишимда мадад бер!” Қуръон аҳллари бу — Аллоҳнинг хос бандалари бўлиб, улар У зотга энг яқин бўлганлардир. Аллоҳ бандалари орасидан Қуръон аҳлларидан бўлишга лойиқларини танлайди. Аллоҳ қалбингиздаги Қуръон аҳлларидан бири бўлишга бўлган кучли истагингизни кўриши керак. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан сизни Қуръонни ҳифз қилишга муваффақ этишини сўраб, бу амални ўзингизга кунлик одат қилиб олсангиз, Ўзининг изни ила сизни Каломини ҳифз қилиш билан мукофотлайди.

Шайх Ёсир Дусарий

Xuja.Nisbatdor.uz


Тўрт тоифа инсон

Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: «Инсонлар тўрт тоифадир:
1) насибаси (бойлиги) бор ва хулқи йўқ;
2) хулқи бор-у, лекин насибаси йўқ;
3) на насибаси (бойлиги) ва на хулқи бор – ана шу тоифа инсонларнинг энг ёмонидир;
4) хулқи ҳам, бойлиги ҳам бор – ана шулар одамларнинг энг яхшисидир».

Xuja.Nisbatdor.uz


ОЛТИ ДИНОРНИНГ ЮКИ

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга олти (ё етти) динор бериб, уларни камбағалларга тарқатишимни буюрган эдилар. Аммо ўзлари бемор бўлганлари учун менга берган омонатларини тарқата олмагандим.
Кейин тузалдилар ва мендан динорларни нима қилганимни сўрадилар. Мен: «Аллоҳга қасамки, касал бўлганингиз туфайли сизга қараб, банд бўлиб қолдим. Тарқата олмадим», дедим. «Уни олиб кел», дедилар. Олиб келганимдан кейин кафтларига қўйиб, заиф овоз билан: «Муҳаммад Аллоҳга йўлиққанида қўлида бу пуллар бўлса Роббидан нимани кутган бўларди?» дедилар.
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

Xuja.Nisbatdor.uz


#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун хафтанинг пайшанба куни 
20-феврал 2025-йил,   21-шаъбон 1446-йил.

Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 Xuja.Nisbatdor.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Xuja.Nisbatdor.uz


#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун хафтанинг чоршанба куни 
19-феврал 2025-йил,   20-шаъбон 1446-йил.

Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 Xuja.Nisbatdor.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 УМР ВА РИЗҚҚА БАРАКА КИРГИЗУВЧИ ФАЗИЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Xuja.Nisbatdor.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУОСИ ҒАНИМАТ ЗОТЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Xuja.Nisbatdor.uz


Forward from: Sammuslim.uz
#Ҳадис

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен биродаринг билан жанжаллашма ва у билан ҳазиллашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма”, - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.


Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қиладиган бўлса, ваъда бермаслик керак.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿
https://taplink.cc/sammuslim.uz
  https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL


Forward from: Sammuslim.uz
🌙Рамазонга тайёргарлик

📖Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан ҳар йили Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш анъанаси йўлга қўйилган.

📖 Шу муносабат билан ташкил этилган ишчи гуруҳ устозлари таркибига киритилган, Ҳадис илми мактаби ўқитувчилари Аминжонов Асадуллоҳ, Абдуллаев Олимжон ва Хурсанмуродов Толиббой домлалар таровеҳда хатм қилиб берадиган Самарқанд вилоятидаги Қуръон ҳофизлари билан мулоқот уюштиришди ва уларнинг ҳифзларини кўрикдан ўтказишди.

✅ Шунингдек, суҳбат асносида қориларга идора томонидан белгиланган талабларга риоя этишлари мақсадга мувофиқ эканини таъкидлашди. Қуръонни ўқиш тартиби борасида чиқарилган бир қатор тавсиялар билан таништиришди.

#Янгилик #Рамазонга_тайёргарлик #Қуръон_ҳофизлари

https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL


#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун хафтанинг сешанба куни 
18-феврал 2025-йил,   19-шаъбон 1446-йил.

Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 Xuja.Nisbatdor.uz


РИЗҚ БОРАСИДА ХАВОТИРГА ТУШИШ ЖОИЗМИ?

Холиднинг ўғиллари Ҳабба ва Саво розияллоҳу анҳумо шундай ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир нарсани таъмирлаб турганларида ёнларига кириб қолдик. Биз ҳам ул зотга ёрдамлашдик. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бошларингиз қимирлаган пайтда ризқ борасида хавотирга тушманг. Зеро, инсонни онаси бир парча гўшт, яланғоч ҳолда дунёга келтиради. Ундан кейин азиз ва жалил бўлган Аллоҳ уни турли-туман ризқ билан ризқлантиради", дея марҳамат қилдилар. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Шубҳасиз, ҳар бир дарада инсониятнинг қалбидан бир бўлак топилади (яъни, қалб ҳар нарсага нисбатан бирор қизиқиш ҳис қилади). Шундай экан, кимнинг қалби барча бўлакларга қизиқиш ҳис қилса, Аллоҳ унинг қайси водийда ҳалок бўлишига асло аҳамият бермайди. Ким Аллоҳга таваккул қилса, қалбининг ҳар нарсага (қизиқиш билдиришининг олдини олиш учун) Ҳақ таоло унга кифоядир”, дея марҳамат қиладилар.

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.

Xuja.Nisbatdor.uz


Иймонингиз бу ҳаёт дарахтингиздир. Илдизлари қанча чуқур бўлса, иймонингиз шунча бақувват бўлади. Дарахтни солиҳ амалларингиз билан суғориб туринг. Акс ҳолда қуриб қолади ёки нобуд бўлади.

Исмоил Менк

Xuja.Nisbatdor.uz


Нега биринчи галда НАМОЗ?

Чунки:
– қиёматда банда биринчи бўлиб намоздан сўралади;
– фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради;
– ўз вақтида ўқилган намоз Аллоҳга энг маҳбуб амаллардан;
– мўминларга вақти тайин этилган;
– намоз билан Аллоҳ таоло хатоларни ўчириб юборади;
– банда ва Раббиси орасидаги муножот;
– у ҳақда Расулуллоҳ: «Эй Билол! у билан (намозга азон айтиш билан) бизни роҳатлантир», деганлар;
– Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул аълога риҳлат қилаётганларида намоз ўқишни васият қилганлар.

Xuja.Nisbatdor.uz


Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди

Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди. Қуръон ўқувчи деганда уни ўқийдиган, оятларнинг маъносини тушунадиган ва кундалик ҳаётида уни татбиқ қиладиганлар тушунилади. Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон маҳзун бўлишмайди. Чунки улар Аллоҳнинг “Ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас“ (Тоҳа, 123) деган сўзларини ўқийдилар. Улар Aллоҳнинг: “Ким менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”(Бақара, 38) деб марҳамат қилганини ўқийдилар. Улар Aллоҳнинг: “Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз” (Наҳл, 97) деган сўзларини ўқийдилар. Улар ғам чекмайдилар. Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон хафа бўлмайдилар. Чунки улар Aллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг: “Aлбатта, Aллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қилур” (Ҳаж, 38) деган сўзларини ўқийдилар. Улар Aллоҳ таолонинг: “Aлбатта, “Роббимиз Aллоҳ” деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар: “Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар. Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз” (Фуссилат, 25-32) деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар. Aллоҳ сиз билан бўлса, ким сизга қарши бўлиши мумкин? Ё, Раб, ҳаётларида сени йўқотганлар нимани ҳам топдилар? Ҳеч нимани Сени топганлар эса нимани ҳам йўқотдилар? Ҳеч нимани! Қуръон ўқийдиганлар, агар улар Aллоҳ таолонинг: “Aхир мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўлурми?! Тенг бўлмаслар”(Сажда, 18) деганини ўқисалар, хафа бўлмайдилар. Қуръон ўқувчилар Aллоҳ таолонинг: “Мусулмонларни жиноятчиларга ўхшатиб қўярмидик?! Сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқаряпсизлар?(Қалам, 35-36) деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар. Улар Aллоҳ таолонинг: “Aгар шукур қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Aллоҳ сизни азоблаб нима қиладир?!”(Нисо,147) деб марҳамат қилганини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар. Қуръон ўқийдиганлар Aллоҳ таолонинг: “Биз унга гўзал ваъда қилган, кейин ўшанга эргашувчи киши, бу ҳаёти дунё матоҳини берганимиздан сўнгра Қиёмат куни (азобга) ҳозир қилинганлардан бўлган киши каби бўлармиди?!” (Қасос,61) деган каломини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар.

Муҳаммад Ротиб ал-Нобулси

Xuja.Nisbatdor.uz


Ҳақиқий ҳаловат

Йўқолмайдиган, камаймайдиган ҳақиқий ҳаловат – қалб лаззати, тафаккур қилиш роҳатидир. Саҳар туриб, туннинг осуда вақтида Раббига муножот қилган обид туядиган ҳис ҳақиқий роҳатдир.

Xuja.Nisbatdor.uz

18 last posts shown.