Neomind | Live


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Интеллект - вот что сексуально сейчас
Асосий канал: @themantiq
Алоқа: @neomindchatbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун ҳар бир ролини юқори даражада ижро этган актёр - Леонардо Ди Каприонинг туғилган куни. У 50 ёш бўлди.


Бугун Фёдор Достоевскийнинг туғилган куни

“Мен юракли, лекин мияси йўқ аҳмоқман, сен эса ақлли, аммо юраги йўқ аҳмоқсан; иккимиз ҳам бахтсизмиз ва иккаламиз ҳам азоб чекамиз"


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Том Хэнкс: қандай ролни ўйнайман?
Роберт Земеcкис: Ҳа.

Том Хэнкс бу филмда етита персонажга овоз берган ва ҳаракатларини ижро этган: кондуктор, қаҳрамон бола, Санта Клаус, Ҳобо, қаҳрамон боланинг отаси, ҳикоячи.


Ўзбекистон юрак қон-томир касалликларидан ўлим даражаси бўйича дунёда учинчи ўринда экан. 2019-йилда эса дунёда биринчи ўринда бўлган. Бу йилда умумий ўлимларнинг 64%и юрак касаллигига боғлиқ бўлган

Юрак қон-томир касаллиги ўлимга энг кам сабаб бўлувчи инсонлар Исроил, Япония, Франция ва Жанубий Кореяда яшашади


Бу, албатта, АҚШ, яҳудийлар ва бошқа ташқи кучлар томонидан молиялаштириладиган ғоя сабаб


"Агар ҳаёт юзингизга тарсаки туширса ҳам, дунё сизнинг хизматларингизни тан олишни истамаса ҳам, сиз барибир ўз ишингизни қилишингиз керак. Асосийси дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилишингиз – айнан шуни сиз ҳаётингиз охирида эслайсиз. Қарсаклар муҳим эмас, нима қилаётганингиз муҳим."

Хеди Ламар


Бугун wi-fi ва bluetooth каби алоқа воситалари асосининг яратувчиси, Голливуд юлдузи - Хеди Ламарнинг туғилган куни


“Бизнинг ҳаётимиз ва мўрт сайёрамизнинг аҳамияти фақат бизнинг донолигимиз ва жасоратимиз билан белгиланади. Биз - ҳаёт мазмунини сақловчилармиз. Биз қандайдир бизнинг яратувчимиз бизга ғамхўрлик қилишини, хатоларимизни кечиришини, бизни болаларча хатоларимиздан қутқаришини хоҳлаймиз. Лекин илм жоҳилликдан афзалдир. Ишонтирувчи эртаклардан кўра аччиқ бўлсада ҳақиқатни қабул қилган маъқул. Бу сизга ўз ҳаёт мазмунингизни яратиш имконини беради. Агар биз бирон бир космик мақсадни орзу қилсак, келинг, ўзимизга муносиб мақсад топайлик"

~ Карл Саган; "Pale Blue Dot"


Ҳеч қандай манфаат кўзланмаган, шунчаки қизиқишларни дастакловчи, қўлловчи ғоя йўқ эди мусулмонларда. Ҳозир ҳам йўқ.

Пашшанинг қайсидир хусусиятини ўрганаётган олимнинг иши аксариятимиз учун бекорга умрни совуришдир, бошқа қилар иши йўқми шунча муаммо турганда деймиз. Юлдузларни йўл топиш ва ой-кунлар ҳисобини қилишдан бошқа мақсадда ўрганиш умрни зое кетгазишдир, деб ёзади Ғаззолий “Иҳёу улумиддин”нинг Илм китобида. Демак, агар бирор мусулмон Галилей чиқиб, телескоп ясаб, Юпитернинг табиий йўлдошларини кузатиб, ойлаб вақтини ўтказса, вақтни совурган бўлармиди? Ёки Грегор Менделга ўхшаб, кимдир нўхот чатиштириб, рангини санаб ўтирса, унинг охиратига нафи бормиди? Буларнинг нафини ҳозир кўряпмиз, аммо ўша вақтларда тайинли самара бермаган.

Билишга бўлган интилиш инсондаги табиий инстинктдир. Ёш болаларда бу яққолроқ намоён бўлади. Инсон манфаат учун қизиқмайди, шунчаки қизиқади, ёш боладек. Тараққиётнинг бешиги ҳам, локомотиви ҳам қизиқиш ва билим. Шунчаки билим. У бугун фойда келтириши шарт эмас. Қайси билим қачон ва қаерда асқатиб қолишини ҳеч ким аввалдан билмайди. Шунинг учун билимга нисбатан “на охиратга, на дунёга фойдаси бор, беҳуда” деб айтиб бўлмайди. Шу жиҳатдан, Имом Ғаззолий ва унинг салафу халафлари янглишган. Бу янглиш тушунча ҳамон яшамоқда.

Хуллас, мусулмонларни тиз чўктирган ғоя – охиратпарастлик, фақат бугун аниқ наф берадиган ишларнигина аҳамиятли ҳисоблаб, шунчаки қизиқишдан қилинадиган ишларни умрни совуриш деб билиш, узоқни кўра олмасликдир. Афсуски, бу ишонч ҳозир ҳам кучли

Бизга Ғарбнинг эътиқоди эмас, технологияси, фани керак дейишади. Йўқ, азизлар! Бизга бугун олсак, эртага эскирадиган технология керак эмас. Биз уларнинг ана шундай юксак илм-фан ва техниканинг вужудга келишига туртки берган ғояларини, қадриятларини олишимиз керак. Булар ўзгача фикрга толерантлик, янгиликка очиқлик, дунёвий муваффақият, манфаат кўзланмайдиган оддий қизиқишлар, ҳоббиларни буюк кашфиётларнинг дебочаси деб билишдир.

Хуршид Йўлдошев


«Нега Ой юмалоқ?»- деб сўрайди бола. Нима учун ўт яшил рангда? Тушлар қаердан келади? Туннелни қанчалик чуқур қазишингиз мумкин? Нима учун оёқларда бармоқлар бор? Кўпинча ўқитувчилар ва ота-оналар бундай саволларни эътиборсиз қолдирадилар, ҳатто масхара қилишади ёки мавзуни ўзгартиришга шошилишади: «Нимага энди Ой тўртбурчак бўлиши керак?»

Болалар бундай саволларни катталар ёқтирмаслигини тезда англайдилар. Салбий тажриба бир неча бор такрорланади — натижада, яна бир бола илм-фан учун йўқотилади. Ҳеч тушунолмайман, нима учун катталар ўзларини ҳамма нарсани билувчидек тутишади ва кимни олдида — олти ёшли болалар олдида ўзларини кўрсатишлари кераклигини тушунмайман! Сиз бирон бир нарсани билмаслигингизни виждонан тан ололмайсизми? Ўзингизга ишончингиз шунчалар мўртми?

©️Карл Саган, астроном, астрофизик, илм-фан оммалаштирувчиси


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Эволюция - бу шунчаки назария эмас, бу факт. Эволюция йиллар давомида содир бўлди, буни қазилма қолдиқлари ва молекуляр биология тасдиқлайди. Шунга қарамай, бу мамлакатда, дунёдаги энг илмий ривожланган, етакчи илмий давлат бўлган Қўшма Штатларда шундай одамлар борки, улар нафақат илм-фанни рад этишади, балки унга ва илмий услубга фаол душман ҳамдир ва бу жиддий муаммо, чунки илм-фан шунчаки билимлар мажмуаси эмас, бу фикрлаш усули. Бу инсониятнинг тушуна олиш имкониятини билган ҳолда нарсаларга сўроқ билан ёндашиш усули.

~ Карл Саган


"Ер юзидаги асосий динлар бир-бирига қарама-қарши ва зид. Ахир ҳамма хақ бўлиши мумкин эмас. Барчангиз адашаётган бўлсангиз нима бўлади? Биласизми, бу бўлиши мумкин. Сиз ҳақиқат ҳақида қайғуришингиз керак, тўғрими? Хўш, барча бу қарама қаршиликларга барҳам бериш учун скептик (шубҳаланувчи) бўлиш керак. Мен эшитган ҳар бир янги илмий ғояга сизнинг диний эътиқодингизга камроқ шубҳа билан қарамайман. Аммо менинг ишимда улар илҳом ёки ваҳий эмас, балки гипотезалар деб аталади."

Карл Саган; Алоқа: Роман


Биз илм-фан ва технологияга жуда ҳам боғлиқ бўлган ва фан ёки технология ҳақида жуда ҳам кам одам улар ҳақида ниманидир биладиган жамиятда яшаяпмиз

Карл Саган


Дунё шунчалик ажойиб севги ва ғаройиб гўзалликларга эгаки, далилларсиз чиройли ҳикояларга ишониш билан ўзимизни алдаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Менимча, бизнинг заифлигимиз, ўлимнинг кўзига қараш ва ҳаёт тақдим этган қисқа, аммо ажойиб имконият учун ҳар куни миннатдор бўлиш яхшироқ

- Карл Саган


Моҳира билан Менделеев олимпиадасига бирга тайёрланганмиз. Моҳиранинг акалари - Бегзод Болтаев ва Бобур Болтаевлар устозларимиз эди. Бегзод аканинг ўзи 4 карра кимё бўйича халқаро чемпион.

Лицейимизда 20 та бола сараланган эди олимпиада учун, шуларни ичида Моҳира энг кучлиси, вундеркинди эди. Бу оилага мен ҳақиқатда хавас қилганман. Моҳирага ажратилаётган пул эса кам мен учун, у кўпроғига лойиқ меҳнат қилган


Forward from: Илм-фан | Science | Наука
Бугун, 1934-йилда астроном, астробиолог ва дунёдаги энг яхши илм-фан коммуникаторларидан бири, Пулицер мукофоти совриндори Карл Саган туғилган.

У "Викинг" ва "Маринер" миссиялари, "Пионер плакети" ва "Вояжер Олтин пластинкаси" устида ишлаган. 1960-йилларда Венера юзаси ҳақида ҳеч ким маълумотга эга бўлмаган, бу ҳақида биринчи Карл Саган фикрларни илгари сурган. Шунингдек, у бир қанча илмий китоблар муаллифи

У Ердан ташқари ҳаётни ўрганган, астробиологияни ривожлантирган, ядровий қуролсизланиш тарафдори бўлган, NASA'нинг бир нечта лойиҳаларида ишлаган, "Космос: Шахсий саёҳат" филмини ёзган ва бошловчилик қилган

@themantiq


Хаяо Миядзаки


Улар сен учун курашган, сен эса уларнинг исмлариниям билмайсан

892 0 7 22 45

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
I wanna thank me
I wanna thank me for believing in me
I wanna thank me for doing all this hard work
I wanna thank me for having no days off
I wanna thank me for never quitting
I wanna thank me for always being a giver and trying to give more than I receive
I wanna thank me for trying to do more right than wrong
I wanna thank me for just being me all time

924 0 31 3 39

Video is unavailable for watching
Show in Telegram

869 0 5 19 42
20 last posts shown.