Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Огоҳ бўлинг!


Ҳурматли ота-оналар, қайтариб бўлмайдиган фожеа юз берди!
Бугун 112 Фавқулодда ёрдам хизматининг даҳшатли бепарволиги туфайли 4-"А" синф ўқувчиси бўлган Хаиров Бағанд ҳаётдан кўз юмди. У атиги 10 кундан кейин 10 ёшга тўларди! Бу нақадар адолатсизлик! Бу нақадар оғриқли!
Фарзандларингизни асранг! Ҳаммага соғлик тилаймиз!
Бағанд дарс бошланишидан 10 дақиқа олдин мактабга келган. Синфдошларининг айтишича, мактаб ҳовлисида қорним оғрияпти, деб шикоят қилган. Кейин мактабнинг биринчи қаватида ўзини ёмон ҳис қилган ва қусган. Аммо ўзи синфдошлари билан иккинчи қаватга кўтарилган, у ерда уни синф раҳбари кутиб олган ва дарҳол мактаб тиббиёт ходимларига топширган.
Мактабнинг шифокорлари тез тиббий ёрдам кўрсатиб, дарҳол 112 хизматини чақиришган. Бироқ, бир неча бор чақирилишига қарамай тез ёрдам келмаган. Боланинг аҳволи ёмонлашаётганини кўриб, мактаб тиббиёт ходимлари уни мактаб ходимининг машинасида ўзлари шифохонага олиб боришган ва реаниматсияц бўлими шифокорларига топширишган. Аммо, афсуски, боланинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади...
Бағандга наркотик беришган! Уни конфет каби берганлар!
Кеча суд экспертизаси ўтказилди. Қайси наркотик экани фақат 2 ҳафтадан кейин ма’лум бўлади.
Каспиёск – мактабларда янги хавфли наркотик тарқалмоқда!
Ота-оналар бу гиёҳванд модда ҳақида билишлари шарт!
Бу янги турдаги наркотик бўлиб, "қулубничка квик" номи билан танилган. Ҳозир мактабларда жуда қўрқинчли ҳолат содир бўлмоқда ва барчамиз бундан хабардор бўлишимиз керак.
Бу кристалл метамфетаминнинг янги тури бўлиб, қулубничка шаклидаги қанд кўринишида тарқатилмоқда. У оғизда шишади, "портлайди" ва қулупнай ҳиди тарқатади. У болаларга мактаб ҳовлиларида тарқатилмоқда. Уни "қулубничка метамфетамин" ёки "қулубничка квик" деб аташмоқда.
Болалар уни оддий конфет деб ўйлаб ютиб юборишмоқда ва шундан сўнг оғир аҳволда шифохонага тушишмоқда!
У шоколад, ерёнғоқ, кола, гилос, узум ва апелсин та’ми билан ҳам бўлиши мумкин!
Илтимос, фарзандларингизга тушунтиринг!
Ҳеч қачон нотаниш одамлардан конфет ёки бошқа ширинликлар ОЛМАСИНЛАР!
Ҳатто дўстидан ҳам бундай конфетни олмасин (чунки у ҳам буни шунчаки конфет деб ўйлаши мумкин)!
Агар бундай нарса қўлига тушиб қолса, уни дарҳол ўқитувчи, директор ёки ота-онасига топширсин!
Илтимос, ушбу хабарни иложи борича кўпроқ кишига юборинг (ҳатто уларнинг фарзандлари бўлмаса ҳам), чунки бу ҳақда қанча кўп одам билса, шунча кўп ҳаёт сақланиб қолади!

Огоҳ бўлинг......


Forward from: Zafarbek Solijonov
8 мартда янги фирибгарлик

Россияда фирибгарликнинг янги тури тарқаяпти. Бизгаям етиб келса керак. Ёки Рамазон ойидаям шу ном билан алдашга уринишлари мумкин.

"8 март байрами билан сизга бепул совғамиз ёки гул бор, сизга етказишимиз керак. Рақамингизга код боради, шуни айта оласизми, тасдиқлаш учун" деб алдайди. Рақамни айтсангиз тамом, пулингизни ечиб олади. Код берманг. Огоҳлантиришимизни яқинларга юбориб қўйинг.

👉 @Zafarbek_Solijonov




Яқин дақиқаларда, "Негатив"нинг 489 - сонида томоша қилинг.




"Заправка" епиклиги жонига теккан хайдовчилар Тошкент - Чиноз йулини тусиб куйишди.


-Йўқ,- дейман, уни қаттиқ қучоқлаб , - шунчаки дўхтир бўлма! Яхши дўхтир, энг муҳими халол дўхтир бўламан дегин болам! Ниятингни тўлиқ қил!
Ширин сўз билан даволаб юборадиган зўр дўхтир бўлгин!

Онаизор билан суҳбатлашиб ,унинг изтиробларини ҳукмингизга ҳавола этган Муаззам Иброҳимова.


Текширувлар натижасида бош хамшира хонасидан уч-тўрт йил аввал бўлимга текин берилган дорилар , "Альбумин", жаррохлик учун керак бўладиган бошқа тиббий материаллар чиққан.
Беморларга теппа-текин берилиши керак бўлган дори -дармонлар ачиб ётарди.
Вахоланки шу текин дориларни тополмай, пойтаҳт кўчаларида сарсон бўлган, кейин шу шифокорлар билан тили битта бўлган виждонсиз дорифурушларга эланган ота-оналар сон-саноқсиз эдик. Энг ёмони нима биласизми? Шу дорилар "йўқлигидан" юзлаб болалар ўлиб кетишганди.

Ўша кунлари бош ҳамширадан смс олдим;

Смснинг ярми хақорат ва нафрат бўлса, ярми "Аллох борку" деган ибораларга қоришиб кетган қаргишлар эди. "Болангга қараганимизга асло рози эмасмиз" деган жумла эса бомба эди.

Ўшандаги ахволимни бир кўрсангиз эди. Ҳар бир муолажасини пора эвазига бажарган ҳамширанинг тили бўлим бошлигиникидан ҳам узунроқ экан. Шундоқ ҳам азобланиб ётган мурғак боламни қаргаетган вахшийни, шайтонни нима деб аташни билмадим. Ҳукмини Аллохга қолдирдим.

Хозир болам бошқа тиббиёт марказида даволаняпди.
Аввалги хона шифокоримиз ёзган бир доридан нуридийдам эрталабгача қусиб чиқарди. Янги дўхтир дорини кўриб қолиб, ранги оқариб кетди ва буни ким буюрганини сўради.

Чуқур хўрсиниб, йиглаб юбордим. Ишонасизми, хатто гапиришга холим қолмаганди...

-Ўглингизнинг ахволи қанақа- дедим юрак ютиб.
-Анча анча яхши. Семириб , чиройли бўлиб қолган. Захил дўхтир айтган йигирма кундан йигирматта эмас, кўпроғи ўттиёв. Худога шукур, тупроқ устида. Яшаяпди. Нафас оляпди...
Ха, яна бир гап: Қувилган жойимизда химия учун фақат Хиндистон дориларини қуйишарди. Уни ҳамма ота -онага таниш бўлиб қолган дорихонадан олиб келиб берардик. Кейин билсам дорилар обдон айлантирилар экан.
Бу шифохонада эса имкон борича Хиндистонникини ишлатишмас экан. дўхтир "Болангиз яшашини хохласангиз Изроилникини топинглар" деб очигини айтади...

Айтиб берганларимни ёзасиз-а опа.
-Албатта! Сиз айтган дўхтирни жуда яхши танийман. Балки мени ҳам танир. Чунки ўғлим худди ўша бўлимда ётган. Сизга қилган муомаласини менга ҳам қилган...
Худди сиз каби шикоят қилган оналар эса жуда кўп. Фақат жудаям қўрқишади. "Барибир болам ўшанинг олдига борадику" дея хуқуқ- тартибот органларига мурожаат қилишмайди.
-Мурожаат қилганлари билан фойдаси йўқку. Хақиқат ҳам йўқ. Мен кўрсатган далиллар билан бўлим бошлиги лавозимидан олиниши эмас, қамалиши керак эди. Ишлаб юрибдику. Яқин орада ўз ўрнига тикланиб қолса ҳам ажаб эмас. Кейин...ёзган постларингизни ўқийман. Қанчасининг башарасини очиб ташладингиз. Аммо ҳаммаси ўз жойида. Худди устимиздан кулгандай қингир ишларини давом этишяпди. Болалар эса ўлиб кетяпди опа...

Ҳаелим бот-бот узундан-узун номи умид уйготган ўша машъум даргоҳга кетади. Мен у ердаги барча дўхтирларни ёмонотлиқ қилишдан йироқман. Балки яхшилари ҳам кўпдир. Бироқ, бизга яхшиси учрамади. Ўша воқеалар тушимга кириб қолса сесканиб уйгониб, боламни қучоқлайман!
-Боланг нари борса йигирма кун яшайди! -деган ҳукм миямни пармалай бошлайди.

Ўз уйидан хайдагандай қувгин қилган бўлим бошлигининг қиефасини қиёматда ҳам унута олмайман. У яна қанча мендай онани қон қақшатди?!
Биламан, 3-4 босқичда аниқланаётган саратон енгил дард эмас. Касаллик хақидаги маълумотларни ўқийвериб профессор бўлиб кетдим. Беморларнинг яшаш давомийлигини ҳам биламан. Бу сохада ишлаётган шифокорларга ҳам осон тутмайман.
Бироқ, ширин сўз ҳам ярим давоку , тўғрими? Нахотки боласига қўйилган ташҳисни эшитган захоти "ЎЛГАН" оналарни қайта-қайта ўлдириш дан заррача қўрқишмаса?!


Кўз ешларимни кафтида сидириб, ёногимдан ўпа бошлаган боламга яна ўша саволни бераман:


-Ўғлим, катта бўлсанг ким бўласан?

-Дўхтир!


У боламни наридан бери кўздан кечириб, дархол операция қилиш кераклигини айтиб, дангалига нархини ҳам айтди.
Ўша пайт кўзимга пул эмас, болам кўринарди фақат. Ҳамма шартига кўндим ва болам жаррохлик столига олинди.

Бечора нуридийдамни кўкрагидан киндигигача ёришиб, саккиз соат давом этган операциядан сўнг, ўсимтани ололмай шунчаки ёпиб қўлимга қайтариб беришди.
Буни операцияда иштирок этган ҳамшира шипшитиб қўймаганда биров айтмас экан.
Бўлим бошлиғининг яна бақириб беришадан қўрқиб, хона шифокоримизнинг кўзларига мўлтирадим.

У ғудраниб, "буни бўлим бошлиғининг ўзидан сўранг" деганча гапни калта қилди.
Ноилож яна таниш эшикни тақиллатдим.
-Ўсимтани олмабсизлар. Менга бошқача ваъда берган эдингизку дўхтир...

Гапим бўгзимда қолиб, бир олам хақорат ичига отилдим.

-Бўлди. Тамом! Боланг нари борса 20 кун яшайди холос. Ўсимта ошқозон ости бези аденокарциномаси. Уни безга қўшиб олиб ташласак, боланг сахар бўлиб қолиш эхтимоли бор эди.
Тўгри, мен шифокор эмасман. Нима тўғри, ёки нотўгрилигини билмайман. Балки у ўсимтага тегмай тўгри қилгандир. Аммо буни бу шаклда етказиш боламни қорнини ёрган тиғни қоқ юрагимга уриш билан баббаровар эди.
Йигирма кунлик умри қолган боламга жоним ўртаб, овозим титраб чиқди:

-Унда, нега боламни қийнаб операция қилдингиз?

Унинг бит кўзларидан олов сачраб кетди:
-Энди сенга очет беришим қолганди. Йўқол, хонамни бўшатиб қўй...Э..сандака...

Хонадан қандай отилиб чиққанимни билмайман. Юрагим қаттиқ санчиб, кўзим тиниб кетди. Кимдир келиб суяб қолмаганида гурсиллаб аганашим тайин эди...

Кейин химия машмашалари бошланди.
-Мана сиз ҳам дўхтирсиз Муаззам опа. Киметерапия дориларини ҳамшира беморнинг қаровчиси олдида очиб , тайерлаши керак тўғрими?
-Тўгри.
-Бўлимда ундай эмасди. Хамширалар ўлай деб фалон пулга сотиб олган доримизни қўлимиздан олиб, осма уколни муолажа хонасида тайерлаб келишарди.
Бир куни уларни хуфёна кузатиб жинни бўлиб қолай дедим. Бир ампула дорини учта болага бўлиб, натрий хлорга қўшиб юборишди. Яна хиринглашлари ортиқча эди. Вахоланки учта она учта ампула берганмиз.
Яна бир куни натрий хлорнинг ўзини "химия"деб болаларга қуйишганига гувоҳ бўлиб қолдим.
Қоним қайнаб, яна бўлим бошлигининг олдига югурдим. Лекин минг афсус, бу сафар хақоратлар билан бўлимдан қувилдим
-Эээээ...ношукур! Болангни қаерга оворсанг, овор! У барибир ўлади! Йўқол бу ердан!

Миям гувраб, еру-осмон чирпирак бўлди.
Агар эсласангиз, телевизорда, қайсидир каналда "ИИВ хабарлари " деган кўрсатув бўларди. Ўшанда ёритилган айрим қотилликларда . " фалончи шахс "аффект" холатида қотиллика қўл урган" дейишарди.
Аблах бўлим бошлиғи мени шудай "аффект"га тушириб қўйган эдики, агар қўлим етар жойда бирорта ўткир тиғли нарса бўлса, ўйлаб ҳам ўтирмай унинг кўкрагига ғарч этиб санчган бўлардим.

Боламнинг бағримга босиб, кўчада кетяпману юм-юм йиғлардим. Агар, марказий шифохонада ахвол шу бўлса, бошқа жойларда қанақа экан? Демак, болаларни саратон эмас, дўхтирлар ўлдиряпди!

Қўлимда аниқ ва етарли далилларим бўлгани учун бўлим бошлиги ва бўлимдаги қингирликлар хақида порталга ёзишга мажбур бўлдим. Чунки фақат боламнигина эмас, уларнинг қўлига тушаётган барча болаларнинг ҳаети хавф остида эди.

Мурожаатим юзасидан суриштирувлар бошланиб, бўлим бошлиги лавозимидан олиб ташланди.
Ишонасизми, бир нарсадан жудаям қаттиқ хафа бўлдим. Бизга дойим, бўлимда фалончи дори йўқ ўзингиз топиб келинг" дейишарди.
Хатто ўғлим жаррохлик столида етганида ҳам, мен ТошМИ биқинидаги қатор дорихоналардан хирургик сўргич "яъни оддий губка" қидириб юрганман. "Альбумин"ларнику айтмай қўя қолай, ҳар биттасини 900 000 сўмдан олганмиз .


БОЛАЛАРНИ КИМЛАР ЎЛДИРЯПДИ?

Телеграммга бир хабар келди.
"Ассалому алайкум Муаззам опа. Мен Ботиржоннинг онасиман. Сиз билан муҳим масалада гаплашлашмоқчи эдим. Қўнгироқ қилсам бўладими? Вақтингиз борми? "

Бундай мурожаатлар кўп бўлгани учун "Албатта" деб жавоб қайтардим.

Ҳеч қанча ўтмай бир аёл алоқага чиқиб, ўзини эслатди ва салом аликдан кейиноқ дардини тўкиб солди.

"Ўшанда 2018-йил эди. Ўғлимга саратон ташхиси қўйилиб, пойтаҳтдаги номи узуууун клиникага йўлланма билан келганимиз кечагидек ёдимда. Қоракўзимга қўйилган қўрқинчи ташҳис бир кечада қора сочларимга қор қўндириб, қаддимни букди. Тутдай тўкилдим.
Лекин шундай бўлсада ўзимни қўлга олдим. Чунки хали ҳаетга тўймаган, бир дунё орзулари бор боламнинг кўзига кучли кўринишим керак эди.

Анча хайбатли кўринган даргоҳ дарвозасидан хатлар эканмиз, юрагимда милтиллаган умид уйгонди.
Энтикиб, телбалардай овоз чиқардим;
-Бу ерда ишлайдиган дўхтирлар ёмон бўлмайди. Ёмон бўлишса, шундай махобатли марказда ишлашармиди..."
Табиатан зийрак ва қизиқувчан бўлганим учун дархол интернетни титкиладим. Институт хақида рус тилидаги маълумотларни шошиб хижжай бошладим;

Сабрим чидамай "болалар бўлими" деган ёзув остидаги бижир-бижир харфларни ўқиб чиққач, кўзларим ёшланиб, ўпкам тўлиб кетди:
-Ана, энди керакли жойга келдик. Насиб қилса болам албатта тузалиб кетади.
Шу вақт уйдан кимдир қўнгироқ қилди. " Қайси касалхонага ётяпсизлар?" деган саволга берган жавобимни бир эшитсангиз эди;
-Энг зўрига! Номини айтишга қийналаман. Республиканскийда хуллас.

Поликлиникадаги расмиятчиликлар тугаб, бизни бўлимга йўналтиришди-ю турнақатор навбатларда суҳбатдош бўлиб қолган йигламсираган оналарга хали кўрмаган дўхтирларни мақтардим;

-Бу ернинг дўхтирлари зўр , ўргилай. Йигламанг. Мана кўрасиз, болаларимиз буткул тузалиб кетишади. Мен ҳам ташхисни эшитгач сиздай жинни бўлиб қолай дегандим. Ану катта дарвозадан хатлабоқ ўзимни қўлга олдим. Номини ўқидингизми? "Серёзний" одамлар ишлайди бу ерда. Ҳаммаси профессор бўлса керак. Ўзингизни қўлга олинг!


Болалар онкологияси бўлимига бир қадам қолганда ниманидир сезиб, ғашланган рангпар боламнининг қаршисида тиззалаб, муздай қўлчаларидан ўпдим.

-Нимага қўрқасан полвоним? Бу бинода Ўзбекистондаги энг зўр дўхтирлар ишлайди. Мана кўрасан, касалингни шу ерга ташлаб кетамиз. Оғримай, уйимизга чопқиллаб қайтасан. Катта бўлсанг ким бўлмоқчи эдинг, яна бир марта айт!
- Дўхтир!
-Айнанай дўхтир боламдан. Ичкарига кирсак катта дўхтир-профессорлар кўрикдан ўтказади. Ватанимиздаги энг зўр дўхтирлар улар. Ким бўлишингни айт болам, роса хурсанд бўлишади, майлими?

Болам бош иргаб, ваъда бергач, ичкарига қанот қоқиб учдик...

Аммо минг афсус, биринчи кунданоқ хафсаламизни пир этган муомалага дуч келдик.
Бўлим бошлиги пасттак, юзида қони ва тиббий маданияти йўқ захил, захар одам экан. Бемор болаларнинг оналарига қилаетган муомаласини кўриб ёқа ушладим.
Лектн биринчи кунлари унинг муомаласи ва харакатларини ўзимча тушунган ва оқлагандай бўлдим.
Майлида, огир операциялар қилади. Саратон бемор ва яқинларининина эмас, шифокорларни ҳам депрессияга туширар экан-да. Асабий бўлса ҳам болаларни тузатса бўлдику! Мухими шу!

Бироқ синчков нигоҳим уларнинг асл башараларини оча бошлади. Одми кийинган, оддийроқ одамларни одам ўрнида кўрмай, пулли, пулсизга ажратиб муомала қилишлари тиббий этикага мутлақо зид эди.

Бўлимда ётишнинг ўз қонун қоидалари мавжуд бўлиб, кириш ҳам чиқиш ҳам 100 доллар эди. Бусиз ётолмайсан. Болангга ит ҳам қарамайди. Қонун -қоидага кўниб, коридордаги хилватроқ, камера йўқ жойда бўлим бошлиғининг чўнтагига битта доллар солиб, унинг кўзларига мўлтирадим.






Forward from: Rasul Kusherbayev
❗️Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари 10 минг доллар пора олгани учун 4 йил 3 ой озодликни чеклаш жазосига тортилган.

Шунингдек, Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБнинг собиқ катта тезкор вакили 3 минг доллар пора олгани учун 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Манба

👉 @r_kusherbayev










ҲАЛ ҚИЛУВЧИ НУТҚ
Кеча эрталаб Зеленскийнинг Мюнхенда сўзлаган нутқини жонли томоша қилдим. Қайсидир маънода, бу нафақат Украина, нафақат Европа, балки Иккинчи Жаҳон урушидан кейин ўрнатилган тартиб учун ҳал қилувчи нутқ бўлди деса бўлади.
Зеленский Германиядаги нутқида Европа лидерларини энди АҚШга таянмасликка, ва мустақил Европа армиясини тузишга чақирди. Унинг айтишича, иттифоқлар ўзгаради - АҚШ учун Европа энди иттифоқ эмас, шунчаки бозор деди у. Европа армияси ғоясини Макрон ҳам бир неча йилдирки илгари суриб келади, чунки АҚШдаги Трамппарастлар борган сари автократия ва Россия томон оғяпти. Трамп уларсиз Украина тақдирини Путин билан ҳал қилмоқчи. Кремлда дўппилар осмонга отилмоқда.
Мюнхенга келган АҚШ вице-президенти Жей Ди Ванс ва Мудофаа вазири Пит Хегсетларнинг европаликлар олдида қилган нутқларини эшитиб мен ҳам уялиб кеттим, тўғриси. Ванс ва Хегсет Трампни рўкач қилиб, Европа лидерларини ёш болаларни койигандек урушиб беришди. Биз сизга овсар кармон эмасмиз, деди Хегсет. Бу гапларни Европа лидерлари тинч, дипломатик тарзда эшитишди, лекин ичларида ғазаб қайнаган бўлса ажабмас.
. Трамп Гитлерга ён босган Британ бош вазири Невил Чемберлен каби қўрқоқ ҳукмдор сифатида тарихда қолиши мумкин.
©️ Ibrat Safo.
turonturkiston.
"Иккинчи жаҳон урушига олиб келган тажовузкорликлар
учинчи рейх лойиҳаси эди. Россиянинг Украинага қарши ҳозирги тажовузи ҳам худди шундай табиатга эга".
Италия президенти Сержио Маттарелла.


Зеленский Мудофаа кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталарга муҳтож экани ва Украина Patriot тизими учун ўз ракеталарини ишлаб чиқариш бўйича лицензия олмоқчи эканини билдирди.
Украина ноёб металлар бўйича жиддий ҳужжатларга тайёр.

Зеленский АҚШ билан ресурсларга кириш бўйича битим тузишга тайёрлиги, лекин бунинг эвазига Киев хавфсизлик кафолатлари талаб қилаётгани, АҚШ таклиф қилган ҳужжатда эса бу ҳақда ҳеч нарса йўқлигини таъкидлади.

«АҚШ нодир металлар бўйича ноаниқ таклиф берди. Ҳеч қандай хавфсизлик кафолати кўрсатилмаган. Биргина аниқ нарса — улар барча металларнинг ярмига эга бўлишни хоҳлайди. Мен «Келинглар, фоизларни ёзамиз. Мен Украинани ҳимоя қиляпман, давлатни сотолмайман», дедим. Ҳаммасини шу.

Ижобий томондан қараш учун мен: «Сиз қандайдир кафолатлар ёзасиз, биз эса қандайдир фоизлар ёзамиз», дедим. Менга «фақат 50 фоиз», дейишди. Мен эса: «Okay, no» дедим. Энди бу масалани юристлар муҳокама қилади. Аслида, биз бундан қўрқмаймиз ва бу ҳужжатни жамоатчиликка тақдим қилишга тайёрман», — деди Зеленский.

Зеленский Кит Келлогнинг Киевга ташрифи ҳақида изоҳ бериб: «Мен учун у Киев бўйлаб юришининг ўзи жуда муҳим» деди.

«Келлог аллақачон Киевнинг 20-30 фоизи йўқлигини айтди. Ҳаммаси вайрон бўлган. Мен у буларни ўз кўзи билан кўришини хоҳлайман», — деди Зеленский журналистларга. У шунингдек, АҚШ махсус вакили билан бирга фронтга боришга тайёрлигини билдирди ва Бош резведка бошқармаси ҳамда Украина хавфсизлик хизмати раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилишини маълум қилди

20 last posts shown.