Ўзбекистонда илк бор тармоқсимон (сшитый) полиэтилен ишлаб чиқарилади.
“Ўзэлтехсаноат” уюшмасида мамлакатимизда илк бор “сшитый” полиэтилен хомашёсини ишлаб чиқариш лойиҳасига оид якуний келишув ҳужжатлари имзоланди. Ушбу ҳужжатлар асосида “NASAF XCP TECHNO” қўшма корхонаси ташкил этилиб,
лойиҳага расман старт берилди.Мазкур корхона "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ, Хитойнинг “Yunnan Xinchengpeng Polymer Technology” компанияси ҳамда “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига аъзо “Techno Cable Group” корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Лойиҳа тафсилотларига кўра:
Умумий қиймати: 8 миллион АҚШ доллар;
Ишлаб чиқариш қуввати: йилига 35 минг тонна;
Яратиладиган янги иш ўринлари: 65 та;
Импорт ўрнини босиш ҳажми: йилига 30 миллион АҚШ доллари.
Kanalga ulanish:
▶️
@neft_va_gaz_engineering