#Ҳаёт_дарси
«Пул сценарийси»
🎞Агар ойига 250 минг доллар ишлаб топаётган ишбилармондан бизнесини тортиб олиб, бир чақасиз қолдирсангиз нима бўлади?… Ярим йилдан сўнг у яна шунча маблағ ишлаб топаётган бўлади. Бирон чора қидиради, кечаси билан тинмай ишлайди, чирмашиб ҳаракат қилади, лекин ниманидир ўйлаб топади, ўзи ва оиласини таъминлайди.
🎞Агар ойига 1000 доллар олишгача эришган ва мансабга интилаётган ёш ходимни катта компаниядаги ишидан бўшатиб юборишса нима бўлади?…
У ҳолдан тойгунча ташкилотларга резюме жўнатади, эски танишларини йўқлаб қолади ва кадрлар бўлимларига телефон қилади. Ўз кўнглидаги ойликни олишга (ёки ярим йилда ўша даражага) эришмагунча тинчимайди.
🎞Агар бирон супермаркетдаги сотувчини ишдан бўшатишса ва бир ойда топаётган 200 доллардан маҳрум этишса нима бўлади?… Дастлаб у дугоналарига дардини айтиб зорланади, лекин бироз ўтмай мамнун ҳолда бошқа супермаркетларнинг бирига, ҳеч бўлмаганда официанткаликка ишга жойлашади. Шу билан ойига 200 долларини ўзига қайтаради.
🎞Агар «ҳамкасблари»дан тортиб олган вокзалдаги жойида тиланчилик орқасидан ойига 50 доллар садақа йиғадиган жулдур кийимли кўча дайдисини аҳоли гавжум жойларини билмайдиган бошқа бир шаҳарга олиб бориб қўйилса нима бўлади?… Сиз мантиқни тушундингиз, тўғрими?
☝️🏼Ҳар кимнинг миясида қандайдир "пул сценарийси" бўлади.
"Пул сценарийси" бу ўзида қанча пул бўлиши кераклиги ва уни қандай усуллар билан тўғри ишлаб топиш ҳақидаги маълумотдир.
— Дайдининг хаёлига ишга жойлашиш фикри келмайди.
— Супермаркетдаги сотувчида эса каттароқ компанияга резюме жўнатиш фикри туғилмайди.
— Мансабга интилаётган ходим ўз фирмасини очиш ҳақида ўйлаб кўрмайди.