Тугамаган туш уйқудан уйғотиб юборса, ёмон. Айниқса, ичингда дини ҳиссиёт бўлган аёл ухлаб ётган бўлса. Ва яна токчада турган рамкадан болалигинг қараб турган бўлса. Оо, бу пайтда хаёлда пайдо бўлганларнинг на манзилини биласан, на изоҳини. Менга кимдир гўзалликни, нафисликни ўргатганди қачондир. Кейин қўлимга қолип тутқазди: билмайман, бу ниманинг қолипи. Эҳтимол, ўша гўзалликнинг… бироқ, чиндан билмайман, бу қолип нималарни чегаралаш учун туғилган. Бир вақтлар қолипсизликни, чегарасизликни севган қизалоқ йўқ ҳозир ичимда. Менга тартиблар виқорни юқтиришни бошлаган. Ва уни шундай санъатга айлантиришинг мумкинки, қаршингдаги одамнинг миясида хаёл пайдо бўлади: “бу чегара атайин мен билан ўйнашаётгандек. Олиб ташланса, нималар бўлади…”.
Тонг отади сал туриб. Кимдир хабаримни ўқиб энтикади, яна кимдир ичида қарғаниб қўяр. Ҳар учраган одам тасаввурига ҳар хил ранг сачратиб кетавераман. Кейин умумийликни қидираман. Эҳтимол, уйғунликни…
Бирдан кимнидир олдида ўта айбдор ҳис қиламан ўзимни. Қизиқ, кимни муҳаббатига муносибликни эп кўрмаскинман ўзимга? Қанча вақтдан бери қидираман бу муҳаббат эгасини.
Тобора тубанлашганинг сари енгилликдан юқорилаб кетаётганингни ҳис қилгинг келади бу пайт. Ўзингга иқрор кўринишида йиғлаб беришинг, сўздан-сўзга, томчидан-томчига тозариб бораётганингни ҳис қилишни истайсан. Тонгда эса шундайин бир куч билан уйғонасанки, бу қадар қувватнинг манбаи ожизлик эканлигига унчалик ҳам ишонгинг келмайди. Бироқ, бу мен кўрган энг гўзал гармония бўлиб қолаверади. “Жозиба” сўзининг маъносини бошқа бирор жойда бунчалик ёйиқ ҳис қилмайман.
… ва яна негадир бувингни эслайсан. Бувамни кийимидан жойномоз тикиб олгани қачондир менга эриш туйилгани хаёлимдан ўтади. Ўзи булар ҳақида нега ўйлаётганингниям ўйлайсан.
Чала кўрилган тушимга юз хил якун бериб кўраман. Тугамаган тушдан кейин уйғониш чиндан ёмон. Айниқса, ҳислардан безган бўлсанг. Айниқса, ичингда хотира ухлаётган бўлса. Айниқса, қайтиш машаққатини туйгинг келмаса.