Бир аср-ча муқаддам Ғарбда,
Илму-фаннинг кўнгли бузилди.
Лампочкани ихтиро қилган,
Эдисоннинг жони узилди.
... Бир дақиқа чироқлар ўчди,
Уммон орти қорайди тундай.
Машҳур олим хотирасига,
Мотам тутди Амриқо шундай.
Буюк эди чинданам олим,
Ҳамон дунё айлар уни ёд.
Ҳеч эскирмас йиллар ўтса ҳам,
Жаноб Томас қилган кашфиёт.
Бу воқеа тарихда қолди,
Унутмайди олимни очун.
Бизда эса ҳар куни ўн бор,
Мотам тутар Эдисон учун.
✍
Ўлмасбек Самарқандийhttps://t.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW