Forward from: NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР!!!
Маълумки, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 7 июль кунидаги
33-сонли қарорига мувофиқ 2020 йилнинг 10 июль кунидан 2020 йилнинг 1 август кунига қадар республика ҳудудида транспорт воситалари ҳаракатланиши чекланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март кунидаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори 2-бандига мувофиқ, ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимларига, истисно тариқасида Тартиб даврида автотьранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ходимлари томонидан МЖтКнинг 54-2-моддаси тартибида расмийлаштирилган маъмурий баённома асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасида белгиланган тартибда автотранспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб туриш ҳуқуқи берилганлигини маълум қиламиз.
Вилоят ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида 2020 йилнинг 12 июль куни соат 15:00дан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан рейд тадбирлари олиб борилади ҳамда қоидабузар шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини эътиборга олган ҳолда уйда ўтиришингиз талаб қилинади!!!
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ
@navoiuz_official