▪️🔴🔴
🔔#АППАРАТ_ЙИҒИЛИШИ
➡️Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов раислигидаги навбатдаги аппарат йиғилиши одатдагидек ижро интизоми масалаларидан бошланди.
➡️Ҳар йиғилишда камчиликларга урғу бериб, "оқсоқ" томонлар таъкидланганлигига қарамай, ҳамон бу борада оқсашда давом этилаётганлиги қаттиқ танқид остига олинди.
➡️Мурожаатлар, "Яшил макон" лойиҳаси доирасидаги ишлар мисолида ёпилмай турган хатлар мавжудлиги ишларнинг орқага сурилаётганлиги намунаси сифатида кўрсатилди.
➡️Йиғилишдаги кейинги масала вилоятни камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи бўлди.
➡️Аҳоли хонадонларида томорқадан унумли фойдаланиш бўйича ҳокимлик томонидан кўмак берилиши белгиланиб, ҳоким ўринбосарлари бошчилигида ишчи гуруҳ ташкил этилди.
➡️Аҳолига кўмак сифатида осонлаштирилган кредит берилиши, техника билан таъминлаш йўлга қўйилиши, ердан йилига 2-3 маротаба ҳосил олиш имконини берувчи тизим шакллантирилиши муҳокама этилди.
➡️Аппарат йиғилиши давом этмоқда.
👌
Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати🧠
Veb Sayt |✈️
Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube