⚡️63-ўлим: Коронавирусга чалинган тошкентлик 60 ёшли эркак вафот этди
Тошкент шаҳрида яшовчи Б.Э. 6 июль куни эрталаб қон босими юқори бўлиб, гапирмай қўйгани сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Унда "COVID-19" инфекцияси тасдиқланган, бемор ўта оғир аҳволда сунъий нафас олиш аппаратига уланган ҳолда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган.
🛏 Унга "COVID-19" инфекцияси оғир кечиши ҳамда инсульт ташхиси қўйилган. Хасталик мия шиши, кома асоратлари билан кечган. У гипертония, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.
▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
@koronavirusinfouz
@navoiuz_official