Автомашина олд шинаси ёрилиб кетди ва 2020 йилда туғилган чақалоқ вафот этди.
Жорий йилнинг 27 октябрида Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган А-379 автомобиль йўлининг 30 километрида 1989 йилда туғилган Навоий вилояти Учқудуқ туманида яшовчи Н.С. “Матиз” русумли автомашинада юқори тезликда ҳаракатланиб, автомашинанинг олд шинаси ёрилиб кетиши оқибатида у бошқарувни йўқотади.
Натижада автомобиль салонидаги ҳайдовчининг 2020 йилда туғилган фарзанди Ш.Х. олган тан жароҳатлари оқибатида Зарафшон шаҳар марказий шифохонасида вафот этади.
Ҳодисага йўлнинг хавфли бурилиш жойи яқинида тезликни камайтириш ва огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатилган бўлишига қарамасдан, тезликни ошириш сабаб бўлган. https://t.me/navoiuz_official