“ОБОД ҚИШЛОҚ”, “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ АМАЛДА
Аҳолини яшаш шароитини яхшилаш учун қатор қарор ва дастурлар қабул қилиниши бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадал суръатлар билан амалга оширишга асос бўлиб хизмат қилмоқда.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ҳам ана шундай ҳужжатлардан биридир. Дастур доирасида қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфаси тубдан яхшиланмоқда. Бу борада Қизилтепа туман электр таъминоти корхонасида ҳам қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Тумандаги “Демас” маҳалласида мавжуд трансформаторга қўшимча равишда 1 та янги трансформатор ўрнатилиб, 8 км узунликдаги электр узатиш тармоғи тортилди. Бундан ташқари 120 та янги электр устунлари ўрнатилди.
Натижада, ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли хонадонлари ва тадбиркорларнинг электр энергияси янада яхшиланди.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.
@navoienergo