Иссиқлик электр станциялари (ТЭС) градирняларидаги қуёш модуллари
Швед ва Хитой тадқиқотчилари фото-электр модулларни иссиқлик электр-станцияларининг градирняларига (совитувчи миноралари) вертикал ҳолатда жойлаштириш учун айланиб турувчи қурилмалар концепциясини ишлаб чиқишди, дея ScienceDirect сайти хабар бермоқда.
Тизим нафақат ўз ўқи атрофида балки, градирня атрофида ҳам қуёш ортидан эргашиб, айланиб туриш имкониятига эга. Бундай ёндошувнинг афзаллиги ер заҳираларининг тежалиши (қуёш станциялари жуда катта майдонларни эгаллайди) ва ТЭС учун қурилган, электр тармоқларидан фойдаланиб қолишдадир.
Хитойда иссиқлик станцияларининг 2000 дан ортиқ градирнялари мавжуд, шу туфайли совитувчи миноралар сиртидаги фото-электр станциялари улкан имкониятга эга.
#қуёшэнергияси
@Clearenergy