"Navoiy hududiy elektr tarmoqlari korxonasi" AJ rasmiy kanali|Niqob taqing!

@navoienergo Like 1

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Telegram тармоғидаги расмий канали
https://t.me/joinchat/AAAAAE7CbmU0LeoHtg-SLg
Мурожаат учун:@navoielektrik_bot
Call Centre: 1154
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek


Contact author
Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
Technologies
Added to index
30.12.2019 12:54
⚡️⚡️Навоийда карантин қоидалари кучайтирилмоқда

Сўнгги кунларда республикамизнинг бир қанча ҳудудлари қатори, Навоий вилоятида ҳам аҳоли орасида касалликка чалинаётганлар кўпаймоқда.

Юқори малакали шифокор-олимлар, эпидемиолог, инфекционист, оториноларинголог, реаниматолог, пульмонолог, хирург ҳамда врач-лаборант каби қатор мутахассислардан иборат махсус гуруҳ вилоятга юборилди.

🦠 Айни пайтда вилоятда 119 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.

⛔️ Вилоятда касаллик асосан бешта ўчоқ орқали тарқалган. Жумладан, биринчи катта ўчоқ Зарафшон шаҳрида, иккинча ва учинчи ўчоқлар Хатирчи туманида, тўртинчи ўчоқ Конимех туманида ҳамда бешинчи ўчоқ Томди туманида юзага келган.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Ҳудудда карантин қоидаларини янада кучайтириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар, прокуратура ходимлари билан биргаликда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларни даволаш ҳамда карантиндаги фуқароларни тиббий кузатувга олишни янада самарали йўлга қўйиш борасида изчил фаолият олиб борилмоқда.

📍Асосий учоқ бўлмиш, Зарафшон шаҳри “қизил” ҳудуд тоифасига киритилган. Бундан ташқари, жорий йил 26 май кунида касаллиги аниқланган беморлар (31 нафар) билан мулоқотда бўлган 300 нафарга яқин фуқаро карантинга олинган: шундан 104 нафари уй карантини, 182 нафари эса стационар карантинга жойлаштирилган. Вилоятнинг яна қатор туман ва шаҳарларида ҳам юзлаб фуқаролар уй ва стационар карантинга олиниб, қатъий тиббий кузатувга олинган.

🚧 8 майдан бошлаб, босқичма-босқич Зарафшон шаҳридаги 11 та маҳаллада кучайтирилган карантин қоидалари сақлаб қолиниб, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланиши белгиланди. Бундан ташқари, Хатирчи туманидаги 6 та маҳаллада ҳам карантин қоидалари кучайтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники