"Navoiy hududiy elektr tarmoqlari korxonasi" AJ rasmiy kanali

@navoienergo Like 1

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Telegram тармоғидаги расмий канали
https://t.me/joinchat/AAAAAE7CbmU0LeoHtg-SLg
Мурожаат учун:@navoielektrik_bot
Call Centre: 1154
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek


Contact author
Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
Technologies
Added to index
30.12.2019 12:54
Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек электр таъминоти корхонасида электр энергияси учун тўлов мақсадида истеъмолчилар тўпланганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди.

Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият, яъни карантин даврида халқимизга енгиллик яратиш мақсадида, электр энергиясидан қарздор (жисмоний) истеъмолчилар тармоқдан вақтинча ажратилмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги кунларда , Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, карантин чоралари юмшатилганлиги боис фойдаланилган электр энергиясидан вужудга келган қарздорликларни ортишига йўл қўймаслик мақсадида қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилмоқда. Шу муносабат билан истеъмолчилардан ишлатилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини сўраймиз.

Шу ўринда фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни туман электр таъминоти корхоналарига ташриф буюрмасдан мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet ва бошқалар) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб ҳам амалга оширишингиз мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб боришингиз орқали энерготизимнинг барқарор ва самарали ишлаши, энерготизимда олиб борилаётган модернизация ва куз қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини ўз вақтида бажарилишига катта кўмак бўлиб хизмат қилади.

Айни вақтда Мирзо Улуғбек электр таъминоти корхонасидаги вазият истеъмолчилар ўртасида олиб борилган тушинтириш ишлари натижасида тўлиқ бартараф этилди.

Расмий каналларимиз👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube