Қўшни Қозоғистонда қуёш ва шамол энергетикасини равожлантириш ишлари қай аҳволда?
2019 йилда Қозоғистондаги қуёш ва шамол генерацияси қувватлари 2,5 баравардан ортиқ миқдорга ўсди: 6 та қуёш (ҚЭС) ва 9 та шамол (ШЭС) электр станциялари ишга туширилди, ҳар бирининг қуввати 100 МВт бўлган «ENEVERSE KUNKUAT» ҚЭС ва «ЦАТЭК Green Energy» ШЭС шулар жумласидандир.
Шундай қилиб, 2020 йилнинг бошига келиб, Қозоғистондаги ҚЭС ва ШЭС ларнинг умумий қуввати 879 МВтни ёки мамлакатда ўрнатилган генерацияси қувватининг 3,83% ини ташкил этди.
Шу ўринда 2019 йил мобайнида ҚЭС ва ШЭС ларда электр энергиясини ишлаб чиқариш 1114,3 млн. кВт•соатни ёки Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган жами электр энергиясининг 1 % дан ортиқроғини ташкил этди.
Нима сабабдан қувват ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари деярли 4 бараварга фарқ қилмоқда?
Янги электр станциялар йил давомида фойдаланишга топширилиб борган, шунинг учун улар 2019 йилда фақат бир неча ойгина ишлаб беришган, ҳолос. Бироқ бу асосий сабаб эмас. Асосий сабаб шундан иборатки, ҚЭС ва ШЭС ларнинг ўрнатилган қувватларидан фойдаланиш коэффициенти (ЎҚФК) жудаям паст. Шу туфайли иссиқлик станцияларида ва ҚЭС/ШЭС ларда бир хил миқдордаги электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ҚЭС/ШЭС ларда сезиларли даражада кўпроқ генерация қилувчи қувватлар талаб қилинади.
#буқизиқ
@clearenergy