🌙
КЎНГЛИ ЎКСИКЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ...Муҳтарам Президентимизнинг
«Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи» ғояси асосида Тошкент шаҳрида ҳам саховат тадбирлари юқори савияда ўтказиляпти.
Рамазоннинг олтинчи куни (6 март) Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Чилонзор туманига ташриф буюрдилар.
Тумандаги 3 та ногиронлиги бор, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Мурувват кўрсатилган оилалардан бирида рус миллатига мансуб ёши улуғ онахон яшайди. Онахон саховатдан мамнун бўлиб, бу хайрли ишларнинг бошида турган азиз инсонларни алқади.
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
✅ Улашинг |
@MuslimShosh