Эмишки, бир ўрмонда болта пайдо бўлиб, дарахтларга қирғин келтирибди.
Оғочлар унга қарши чора тополмай, қари Эмандан маслаҳат сўрашибди. «Болта деганларинг нима ўзи? У нимадан ишланган?» деб сўрабди Эман. «Болта — темирдан ясалган бир матоҳдир», деб жавоб берибдилар. «Ўзику, темир экан, дастасичи? Дастаси ҳам темирданми?» деб сўрабди Эман. «Йўқ,— дебдилар, — дастаси — оғочдан, ўзимиздан».
«Дастаси ўзимиздан бўлса, унга чора йўқ», деган экан Эман.
©Тоҳир Малик (Мурдалар гапирмайдилар)
https://t.me/Nasibam29