Posts filter


Forward from: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
BARI CHOʻNTAKKA BOGʻLIQ

Sen zoʻr boʻlma ne chogʻliq,
Gul tut quchoq quchoqligʻ.
Ular boyni tanlaydi,
Bari choʻntakka bogʻliq.

Yurib tursa ishlaring,
Yoningda tanishlaring.
Sinsang tushar tishlaring,
Bari choʻntakka bogʻliq.

Bu zamonni koʻr doʻsdim,
Sodda doʻstim gʻoʻr doʻstim.
Bugun puldor zoʻr doʻstim,
Bari choʻntakka bogʻliq.

Toʻrida boʻlar joying,
Novvotli boʻlar choying.
Ayb sanalmas xatoying,
Bari choʻntakka bogʻliq.

Men yengu siz yoqam der,
Ajralmaymiz ogʻam der.
Boyni hamma togʻam der,
Bari choʻntakka bogʻliq.

Maqtovlar teng boʻyinga,
Kuyadilar koʻyinga...
Qara aza, toʻyinga,
Bari choʻntakka bogʻliq.

Bu dunyoga kulib qoʻy,
Bitta ermak qilib qoʻy.
Yaxshi boʻlu bilib qoʻy,
Bari choʻntakka bogʻliq.

✍ Odilbek Qodirov

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


Forward from: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
ҚЎРҚУВ ❗️16+

Кеч бўлиб қолганди. Тоғам машинасида узоқроққа иш билан кетаётиб уйимизга кирибди. Машина ҳайдашни ўрганаётган мен қизиқдиму эргашдим, кечқурун машина минишни машқ қилишим керак эди. Уйда анча сухбатлашиб ўтирдик, соат 22:10 лар атрофи бўлди ва тоғам билан йўлга чиқдик. Рўлда мен.. Нотаниш йўллар... Тоғам бир иккита дўконлар жамланган қайсидир кичик қишлоқнинг кичик марказида тўхтадик. Тоғам дўконга кириб кетди, кутдим, чиқавермагач, ортидан борсам бирор таниши шекили сухбати авжида экан. Машинага қайтдим. Ўзбошимчалик қилиб шу қишлоқни бир айланиб кўрай дея машинани юргаздим. Бу жойлар менга янгилик эди. Бироз айланиб ичкари йўлларда адашиб қолдим. Қишлоқда электр ўчган чамаси ҳаммажой зимистон эди. Гувала уйлар орасида бир кичик кўчадан одамлар овози эшитиларди. Машинани қўйиб қаровсиздек йўлга пиёда кирдим. Соат ҳам 23:00 лар атрофи эди. Икки ёши каттароқ аёл кулишиб гаплашиб туришарди, ёнларида 2-3 та ёш болалар ўйнаб юрибди. Кеч бўлганда ғалати туюлди, салом алик қилиб улардан марказга йўлни сўрадим. Ҳушмомила аёллар экан, шу йўл бўйлаб юрсангиз бир бурилишдан кейин марказ келишини айтдилар. Олдироқда ариққа кўзим тушди, кўприги машинани кўтарадими йўқми кўрай деб 20-30 қадам чамаси юрдим. Қоронғида оёғим остини кўрмадим шекили бир икки қоқилиб ҳам кетдим. Уйлар тугаб чап томоним яйловлик дала, ўнг томоним қабристон экан. Мен қабристондан қўрқмасдим, буерда ҳам қўрқмадим яна бир икки қадам ташадиму қабристон томондан шулага кўзим тушди. Аниқроқ қарасам йўл бўйидаги бир қабр ёнябди. Бирданига қаттиқ чинқириқ, йиғи бошланганди, гўё овоз қулоқларимдан кириб мийямга тиғдек санчиларди. Қабр ёнишини биринчи кўришим. Овозлар эса жуда ҳам ваҳимали. Юрагим ураётганини ҳис қилиб турардим. Жойимда қотиб қолдим. Астағфируллоҳ ни айтардиму тилим буралиб бошқача оханг чиқарди. Бир кичкина чиройли қизалоқ қўлимдан тортганда ўзимга келдим. Мийям гангиган, рангим дув оқарган. Бир қабр ёниши учун эмас бирданига бошланган ваҳима сабабли эди барчаси. Қизалоқ орқасидан юриб опалар олдига бордим. Қабр ёнаётганини айтсам бир опа Палончи акани қабри ёнябди эканда деб куларди(ваҳимали овозларни эшитишмагандек гўё), мен қабр ёзувида кимлигини айтмаганим учун, яна ўҳшовсиз кулгулари сабаб аёллардан ҳам қўрқа бошлагандим. Иккинчи аёл бу қабристон шундай ваҳималироқ дея қабристон томонга ишора қилиб турарди. Қарасам қабристонда бир ҳалунчалак(китобий номини билмадим) ҳеч кимсиз тебраниб учиб, эгаси йўқ ҳар ҳил кулги эшитиларди. Янада кўпроқ қўрқдим. Опалар ҳам ваҳимали туюла бошлади. Оятал курсини билардим, Ихлос сурасини, калимани такрор такрор айтябману бўғзимда қолябди, чиқара олмаяпман. Нафас олишим тез, терлаб кетган ҳолимда така пука қўрқув билан кўча бошида қолган машина томонга тез тез юриб кетдим оёқларим чалкашиб қоқилиб йиқилиб тушардим. Бу сафар йиқилиш ҳам қўрқинчли эди. Машина олдига етиб келганимда узоқдан телефон чироқларини ёқиб тоғам ва яна 3-4 киши бақириб мен томонга югуриб келишарди. Кўзларимни қаттиқ юмиб, бошимни чангаллаб бироз ўтирдим. Кўзларимни очсам машина билан қабристон ўртасида эдим. Пахса уйлар ҳам, уч кўча ҳам, ҳалиги аёллару болалар ҳам йўқ. Қабристон ўртасида ўзим. Қабрларни қандай қилиб машина билан тепсалаб буерга келиб қолганимни билмайман. Қоқилиб йиқилганим қабрлар эканини ҳам энди англагандим. Одамлар келишдию қўлидаги баклашкада юзимга сув сепа бошлашди. Тинимсиз қўрқма дейишарди. Ваҳима камайсада баданим титраб кетарди. Амаллаб машинани у ердан олиб чиқдилар. Барчаси дахшатли эди....
   Балки билган оят, сураларимни қўрқув бошланмасдан олдин айтиб юрганимда шу воқеа бўлмасмиди, йўл ёқасидаги қабристонни ўз ҳолича кўрармидим. Унга кириб кетмасмидим. Саволлар анча вақт тинчлик бермади..
    Қадрли ўқувчи кеч бўлганда бир ўзингиз юрманг. Тилингиз зикрдан толмасин. Аллоҳ паноҳида бўлинг. (Ҳа дарвоқе қизалоқни ўзимча фаришта деб қўйдим...)

✍ Одилбек Қодиров

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


Forward from: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
MEN BOY BOʻLIB KETAMAN
(Takliflarga binoan)

Maqsadimga yetaman ona.
Sizni baxtli etaman ona.
Yaxshi kunlar keladi hali,
Men boy boʻlib ketaman ona.

Ortimizda qancha yoz qoldi,
Nolimadik dilda roz qoldi.
Zor boʻlamiz biz ham oz qoldi,
Men boy boʻlib ketaman ona.

Kecha kunduz yozu qishdaman,
Halol mehnat halol ishdaman.
Ertam uchun intilishdaman,
Men boy boʻlib ketaman ona.

Bugun senlab yurganlar sizlar,
Izlarimni intizor izlar.
Attang qilar ex oʻsha qizlar,
Men boy boʻlib ketaman ona.

Yuragingiz ogʻriq tuymaydi,
Yoʻqchilikda yonib kuymaydi.
Hayot sizga qovoq uymaydi,
Men boy boʻlib ketaman ona.

Hali mendan ketmas qutilib,
Olganlar bor borimiz yulib.
Duo qiling omadim kulib,
Men boy boʻlib ketaman ona.

Birga turgan qaygʻu dodimda,
Sherik boʻlar quvonch shodimda.
Oʻtmishimni saqlab yodimda,
Men boy boʻlib ketaman ona.

Quvonchlarga toʻlib kelamiz,
Qaygʻulari soʻlib kelamiz.
Birga hoji boʻlib kelamiz,
Men boy boʻlib ketaman ona

✍ Odilbek Qodirov

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


#premyera #mp3

ONAM MANI

🎙 Xabibullo Xamroz
✍ Odilbek Qodirov

Onajonlarimiz uchun premyerani zoʻri. Kayfiyatni koʻtaramiz😊


@nargiza_haydarova


Forward from: Нурулло Нурлий
Яширма..

Куйган юрак яна куймасин
Армон қилиб дардлар суймасин
Боқиб турай кўзим тўймасин
Кўзларингни яширма мендан.

Юзинг мисли ойдайин хилол
Оқар сувдай сойданин зилол
Хафадирсан балки  эхтимол
Юзларингни яширма мендан.

Узун сочинг севиб суйганман
Камон қошинг севиб куйганман
Қулоғингни тишлаб қўйганман
Кўзларингни яширма мендан.

Севги ишқнинг адоси бўлдим
Васлинг кўрмоқ гадоси бўлдим
Сенсизликдан чарчадим ўлдим
Қошларингни яширма мендан.

Қўлим етмас ойим ўзингсан
Энг оғриқли жойим ўзингсан
Фироғингдан ёмон ёндим ман
Кўзларингни яширма мендан.
Нурулло Нурлий


Kutilgan #premyera #mp3

TUGʻISHMAGAN JIGARIM

🎙 Sardorbek Rasulov
🎼 Sardorbek Rasulov
✍ Odilbek Qodirov

Insonning sodiq doʻsti sanoqli boʻladi. Shunday yaqin doʻstlarga yuborib qoʻyamiz.


@nargiza_haydarova


Forward from: 🌹🌹СУЛТОНИМ🌹🌹
ХУДОЖОНИМ


✍✍ НАРГИЗА ХАЙДАРОВА


🎙🎙НАРГИЗ


#premyera #mp3

DADAJON

🎙 Vohidjon Ikromovich
✍ Odilbek Qodirov

Youtubeda klip premerasi:
https://youtu.be/JDqhk9nlgTM?si=7gkghGlVMP_M6T-n

Dadalar omon boʻlsin.


@nargiza_haydarova


✍️✍️✍️✍️✍️✍️
Наргиза Ҳайдарова.
🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙
Рисолатҳон.

ижрочига раҳмат каттакон.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


@nargiza_haydarova




✍✍Гулбах,ор Жумаева
🎤🎤Азиза Умархон


@nargiza_haydarova


Ота.

✍️✍️✍️✍️✍️✍️
НАРГИЗА ҲАЙДАРОВА.
🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙
Нилуфар


@nargiza_haydarova


Forward from: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
SIZLAR SIZ HAM SALOMATMAN

Sizga ajib alomatman
Ha borligi malomatman.
Yoqmadimmi ketavering,
Sizlar siz ham salomatman.

Biz bor ochar quloch demang,
Biz yoʻq topmas iloj demang.
Meni sizga muhtoj demang,
Sizlar siz ham salomatman.

Ketdingizu soʻlganim yoʻq,
Yo bir nima boʻlganim yoʻq.
Yashayabman oʻlganim yoʻq,
Sizlar siz ham salomatman.

Berishsalar dedi ma ol,
Pinhon pinhon qilib malol.
Jonim halol nonim halol,
Sizlar siz ham, salomatman.

Dardga davo menman demang,
Zoʻr hush navo menman demang.
Suv va havo menman demang,
Sizlar siz ham salomatman.

Mayli kimga yor boʻlingu,
Mayli kimga zor boʻlingu.
Bu dunyoda bor boʻlingu,
Sizlar siz ham salomatman.

✍ Odilbek Qodirov

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


Манманлик ҳам дараҳтдек ўсиб,
Чирмовуқдек отмоқда илдиз.
Ким ўзарга бўлмоқда пойга,
Югуряпмиз кеча-ю кундуз.

Пул кетидан чопамиз ҳамон,
Олқишлаймиз чаламиз чапак.
Гўё шундай қилсак биродар,
Кўкдан ёғиб тушгандек чалпак.

Чумолидай ташиймиз уйга,
Чириб кетар омборда донлар.
Пастга уриб кулар ҳамиша,
Камбағални ҳануз нодонлар.

Олқишлаймиз номи улуғни,
Сурпасидан, ортмайди унлар.
Ҳақиқатни кўриб жим житмиз,
Кўзи кўр-у ва тили гунглар.

Елкамизда тоғдек ғамлар бор,
Тўмарислар бўлмоқда чўри.
Тулкиларга айланиб кетган,
Қишлоқдаги эркак кўк бўри.

Жим кетамиз ўз йўлимиздан,
Сизга нима деймиз гоҳида.
Бой ўғлилар сайрашар бўлди,
Булбул қўнган гулнинг шоҳида.

Аёллари бева бу юртнинг,
Отаси бор етимлари кўп.
Эркак бўлиб аёл зотининг,
Кўзларига суқишмоқда чўп.

Етимларнинг ҳаққини еймиз,
Ҳақ деганча ўз-ўзимизни.
Шайтон ўйиб олганми билмам,
Кўрмоқ учун ўнг кўзимизни.

Айтай десам дардим кўп яна,
Одамларга ачийди ичим.
Дунё шундай оғир чархпалак,
Қайтармоққа етмайди кучим.

Наргиза Ҳайдарова


@nargiza_haydarova


Вақт бизларга инсонларни ташқаридан эмас, ичкаридан кўришни ўргатар экан.
Вақтимиз доим мазмунли ўтсин, ҳамиша яхши инсонларни кўриш насиб этаверсин.


@nargiza_haydarova




Forward from: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
Unitolsaydim

Senga qaytib qolsaydim,
Bir bor nazar solsaydim.
Yoki qiynayvermasang,
Seni unitolsaydim.

Qaygʻuyi dodimdasan,
Qovunchu shodimdasan.
Har nafas yodimdasan,
Seni unitolsaydim.

Yurakkinam ming pora,
Sogʻinch aro bechora.
Imkon boʻlib bir bora,
Seni unitolsaydim.

Ketding yonimda yoʻqsan,
Ammo koʻnglimda choʻqsan.
Qalbga sayilgan oʻqsan,
Seni unitolsaydim.

Ishqing qudrati ey voh,
Boʻynimga osdi gunoh.
Qolmasaydi bir guvoh,
Seni unitolsaydim.

Yuz burding toʻygandeksan,
Pichoqsiz soʻygandeksan.
Jodulab qoʻygandeksan,
Seni unitolsaydim.

Kelding ketding qushdayin,
Bir lahzalik hushdayin.
Yoddan oʻchgan tushdayin,
Seni unitolsaydim.

Jonim chiqquncha toki,
Yor yoningda qolsaydim.
Imkon bersayding yoki,
Seni unitolsaydim.

✍ Odilbek Qodirov

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


✍️✍️✍️✍️✍️✍️
Наргиза Ҳайдарова.
Шеъри.
🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙.
Ижрода
Нилуфар Ҳасанова.


@nargiza_haydarova


Forward from: Нурулло Нурлий
Тўхтамайман..

Кўзларим кулиб турса,
Борлиғим билиб турса.
Юрагим уриб турса,
Севишдан тўхтамайман.

Бу беш кунлик замонда,
Ёдга сақлаб хар онда.
На қилай иссиқ жонда,
Севишдан тўхтамайман.

Юзда бўлса кулгуйим,
Бор хаяжон туйғуйим.
Ширин шундай қайғуйим,
Севишдан тўхтамайман.

Севги дедим сўз дедим,
Қанча  пандларни едим.
Қандай севишни билдим,
Севишдан тўхтамайман.

Ёқимли ҳис бу жуда,
Қалбда бўлса тўйғуда.
Ҳатто тунда уйқуда,
Севишдан тўхтамайман.

Юрагим уриб турса,
Кўзларим кулиб турса.
Майли билса билмаса,
Севишдан тўхтамайман...

Нурулло Нурлий


#premyera #mp3

SEVIB QOLASIZ

Qozogʻistonlik hamkor xonandamiz
XASAN AHMEDOV ijrosida
Odilbek Qodirov sheʼri

Uzoq kutilgan premyera erta tongda siz azizlar uchun ❤️


@nargiza_haydarova

20 last posts shown.