Наманганда “Эзгулик албатта қайтади” донорлик акцияси ташкил этилди
Жорий йилнинг 22-23-июн кунлари юртимиз бўйлаб ўтказилаётган "Ёшлар ойлиги” доирасида вилоят қон қуйиш марказида “Эзгулик албатта қайтади” шиори остида донорлик акцияси бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгаши томонидан ўтказилган хайрия акциясида ташкилот ходимлари, ёшлар етакчилари, ҳарбий хизматчилар, талабалар ҳамда бир гуруҳ ёшлар кўнгилли тарзда Республика гемотология илмий-амалий марказининг ҳудудий бўлимида даволанаётган болаларга ижтимоий кўмак бериш мақсадида қон топширишди.
22 июн – Халқаро донорлар кунида ўтказилган “Эзгулик албатта қайтади” акциясида топширилган қон гемотологик касалликка чалинган болажонлар саломатлигини тиклашга хизматга қилади.
@yoshlarmatbuoti