Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманганда улок-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.
Бугун Наманган шаҳридаги Отчопар ўйингоҳида улок-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.
Тадбирда нафақат Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан, қўшни давлатлар – Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистондан ҳам иштирокчилар ва мухлислар ташриф буюрди.
Кўпкари беллашувлари юқори савияда ташкил этилган бўлиб, унда 2 мингдан ортиқ маҳаллий ва халқаро иштирокчи ва кузатувчилар қатнашди.
Шунингдек, мусобақани кўриш учун 50 мингга яқин мухлис йиғилди.
Ушбу тадбир миллий спорт турларини оммалаштириш, миллий меросни кенг тарғиб этиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди. Беллашувлар давомида чавандозлар ўз маҳоратларини намойиш этиб, мухлисларга қизиқарли ва шиддатли ўйин намойиш этишди.
Мусобақа ғолиблари махсус совғалар ва мукофотлар билан тақдирланди.
Наманган вилояти Туризм бошқармаси.