⏰ NAMOZ VAQTLARI [TOSHKENT]


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103)
© 1437 - 1445 (2016 - 2024)
https://t.me/boost/namoz_vaqtlari_taqvim_uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter






🎉 Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин 🎉

Оилангизга тинчлик, саломатлик, барқарорлик, қут-барака, бахт-саодат тилаймиз 🤲😊

Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🎉


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Арафа куни ва кириб келаётган Ийди Қурбон байрами муборак бўлсин!


#эслатма ‼️

ТАКБИРИ ТАШРИҚ айтиш:

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15 июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 3 август аср намозига қадар айтилади:
15 июнь – 5 маҳал,
16 июнь – 5 маҳал,
17 июнь – 5 маҳал,
18 июнь – 5 маҳал,
19 июнь – 3 маҳал (Бомдод, Пешин, Аср)
.

‼️ Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


🎉 Кириб келган Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин 🎉


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Мен: «Эй Аллоҳнинг расули? Қадр кечаси қайси кунлигини билсам, нима деб айтай?» десам, у зот: «Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин», дедилар.

Маъноси: Эй Раббим, Сен авф қилгувчисан ва авф қилишни яхши кўрасан. Мени авф эт.

Имом Термизий ривоятлари.


Закот нисоби, фитр садақаси, фидя миқдори.


Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдик.
Сўнгра у зот намозга турдилар», деди.
«Азон билан саҳарлик орасида қанча бор эди?» дедим.
«Эллик оят миқдорича», деди».
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилган.

Насаий ва Абу Довуд ривоятларида:
«Саҳарлик емагини лозим тутинглар. Чунки у муборак емакдир», дейилган.
Абу Довуднинг бир ривоятида:
«Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик», дейилган.

Шарҳ:
Ушбу ривоятлардан олинадиган фойдалар:
1. Биргаликда, жамоат бўлиб саҳарлик қилиш одати яхши эканлиги.
2. Саҳарликни Бомдод азонидан олдин тугатиш яхшилиги.
3. Саҳарлик билан Бомдод азони орасида эллик оят тиловат қилгунча вақт қолиши яхшилиги.
4. Саҳарлик ейишни лозим тутмоқ яхшилиги.
5. Саҳарлик емакда барака борлиги.
6. Иложи бўлганда саҳарликда хурмо ейилса, яхши эканлиги.

Манба: Islom.uz


Рамазон мўминлар учун суюнчидир.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизларга рамазон ойи муборак ой келди. Аллоҳ унинг рўзасини сизларга фарз қилди. Бу ойда жаннат дарвозалари очилиб, жаҳаннам дарвозалари ёпилиб, шайтонлар занжирбанд қилинади. Бу ойда бир кеча борки, у минг ойдан кўра яхшироқдир. Ким у кечанинг хайрларидан маҳрум қолса, (кўп нарсадан) маҳрум бўлибди»
(Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривоятлари).


Video is unavailable for watching
Show in Telegram




Video is unavailable for watching
Show in Telegram


🎉 Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин 🎉

Оилангизга тинчлик, саломатлик, барқарорлик, қут-барака, бахт-саодат тилаймиз 🤲😊

Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🎉


#Эртага_Арафа

Арафа кунида қилинадиган амаллар

1. Рўза тутмоқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келгуси йиллар (гуноҳи)га каффорат бўлади, деб умид қиламан …»
(Муслим ривоятлари).

Албатта, бу рўза ҳаждагилар учун эмас, ҳажга бормаганлар учун айтилган. Чунки ҳожилар арафа куни рўза тутмайдилар. Арафа куни гуноҳга қўл уриб қўйишдан, айниқса, эҳтиёт бўлмоқ лозим. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Шу куни қулоғи, кўзи ва тилини (гуноҳ-маъсиятдан) сақлаган банда мағфират қилинади».

2. Зикр ва дуони кўпайтирмоқ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»
(Термизий ривоятлари).

© Икром Шариф


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram

20 last posts shown.