Бомдод намозига қандай сабабларга кӯра тура олмаяпсиз?
Жавоблар турличадир
Қуйида, бомдод намозига ўз вақтида туриш учун зарур бўлган баъзи бир амалий воситаларни баён қилиб ўтамиз.
1. Қуръон ва ҳадисларда бомдод намозига оид илмий асосларни ёдга олиб юриш.
2. Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.
3. Иложи борича эртароқ ухлаш.
4. Гуноҳлардан четланиб юриш ҳам бомдод намозига ўз вақтида туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрига: "Эй Абу Сайид, менга нима бўлдики, таҳорат билан ётсам ҳам, таҳажжудга (тунги намозга) тура олмаяпман" деганида, у зот: "Гуноҳларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғриланади", – деб жавоб берибдилар.
5. Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш, масалан ярим кечагача телевизор кўриш, интернетда вақтни бекор ўтказиш, кераксиз гапларни гаплашиб ўтириш ва ҳоказо.
6. Уйқудан олдин тўйиб овқат емаслик.
7. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган уйқу олдидаги зикрларни айтиб, таҳорат билан ётиш.
8. Уйғотгични ӯриндан ӯзоқроқ қўйиб ётиш. Бироқ кишида қатъийлик бўлмаса, уни ўн марта ўчириб ҳам ухлайвериши мумкин.
9. Яқин дӯстлар тонгда бир-бирлари билан телефон орқали хабарлашиб, уйғонишларига
кӯмаклашишлари ҳам ӯринлидир.
10. Айниқса, ҳозирги ёз кунларида пешин билан аср ўртасида имкон қадар қайлула қилиш, яъни бир оз дам олиб, ухлаб олиш суннатга мувофиқ бўлиб, бу таҳажжуд ва бомдод намозига ўз вақтида туришга сабаб бўлади.
Валлоҳу аълам
© Дониёр Файз
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«НАМОЗ САБОҚЛАРИ» каналига уланиш учун линкни босинг!👇
👉https://t.me/joinchat/AAAAAERsSflFnWCNABiQBg