«Пахтакор» ва «Ғалаба» Мингбулоқ ва Нориннинг энг замонавий массивларига айланади
Айни пайтда Мингбулоқда 160 та турар-жойга эга 6 та беш қаватли уйлар қурилиши бошланди.
Келгусида бу ҳудудда 220 та хонадонга эга бўлган 11 та беш қаватли турар-жой барпо этилади.
- Андижон, Фарғона йўналишидаги катта магистраль йўл ёқасида барпо бўлаётган «Пахтакор» турар-жой массивининг жозибадорлиги юқори. Барча муҳандислик-коммуникация хизматлари сифати ҳам юқори даражада, - дейди вилоят қурилиш бошқармаси бошлиғи Дилшод Ниязов.
Шу куни Норин туманининг «Ғалаба» массивида ҳам 180 та турар-жойга эга бўлган 7 та беш қаватли мажмуа қурилишига старт берилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султанов, Норин ҳокими Дилмурод Қодировлар қурувчилар билан учрашиб, ишлар кўлами ва суръати борасида кенгашиб олдилар.
Наманган вилоят медиа департаменти