Forward from: Bosh prokuratura
Давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирларига эътибор қаратилиб,бу борада зарур вазифалар белгиланган.
Белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида Наманган вилоят прокурори Жаҳонгир Хатамов томонидан Мингбулоқ туманида ёшлар билан учрашуви ўтказилди.
Тадбирда ишга жойлаштириш, кредит ажратиш, соғлиқни тиклаш учун шифохонага йўлланма олиш, қурилиш ва бошқа масалалар юзасидан 20 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 2 таси жойида ҳал этилиб, қолган 18 таси бўйича тегишли идораларга муддатлар белгиланиб, тегишли топшириқлар берилди.
Мисол учун, “Тўпсада” маҳалласида яшовчи фуқаро О.Солибаевнинг мурожаатига кўра, уни "Мингбулоқ ичимлик суви" УКга назоратчи лавозимига ишга қабул қилиниши таъминланди.
Бу борадаги тадбирлар барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.
👉 @uzbprokuratura