#Munosabat
Бугун, 20 феврал куни ижтимоий тармоқда "Гўзал Болалар шифохонаси ёнида ёнғин чиқди" дея
тарқалган хабарга расмий муносабат.
Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат тахминан 18-39да Янги Наманган тумани “Гўзал” МФЙда жойлашган Якка тартибдаги тадбиркорга қарашли мебелларни қайта таъмирлаш устахонасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ёнғин қутқарув экипажи соат 18-47да етиб бориб, содир бўлган ёнғинни ёнғин қутқарувчилар томонидан соат 19-00да тўлиқ бартараф этилди.
Ёнғин натижасида бинонинг шифт ва том қисмидан 25 кв.метр жойи ёниб зарарланган.
Ёнғин қутқарувчилар томонидан 70 кв.метр жойи сақлаб қолинди.
Содир бўлган ёнғин оқибатида куйиб тан жароҳати олганлар кузатилмади.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Наманган ФВБ Ахборот хизмати.
👇👇ТЎЛИҚ 👇👇
https://t.me/+PVgllZPMBjyGiXPs