ҲАЙИТ КУНИНИНГ СУННАТ ВА ОДОБЛАРИ
🕌 Намозга чиқишдан олдин ғусл қилиш (ювиниш):
عَنْ نَافِعٍ، قَالَ: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ كَانَ يَغْتَسِلُ يَوْمَ الْفِطْرِ قَبْلَ أَنْ يَغْدُوَ إِلَى الْمُصَلَّى.
Нофеъ айтади: “Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Рамазон ҳайити куни намозгоҳга боришдан олдин ғусл қилар эди”. Молик, “Муватто” (438).
Рамазон Ҳайитида намоздан олдин егулик еб олиш: Қурбон Ҳайитида эса намоз ўқиб бўлингунича ҳеч нарса ейилмайди.
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لا يَغْدُو يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَأْكُلَ تَمَرَاتٍ .. وَيَأْكُلُهُنَّ وِتْرًا
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ҳайити куни бир нечта хурмо емагунча (намозга) чиқмасдилар... Хурмони тоқ қилиб ер эдилар”. Бухорий (953).
Хурмо топмаган киши қандай егулик бўлса ҳам еб олаверади.
Ҳайит кунида такбир айтиш:
Бу ҳайит кунларидаги улуғ суннатлардандир. Аллоҳ Таъоло айтганидек:
وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللهَ عَلَىٰ مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
“Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз”. (“Бақара” сураси, 185-оят).
Валид ибн Муслим айтади: “Мен Авзоъий ва Молик ибн Анасдан ҳайит кунларида такбир айтиш ҳақида сўрадим. Улар: “Абдуллоҳ ибн Умар Рамазон ҳайити куни токи имом намоз ўқигани чиққунича такбир айтар эди”, деб жавоб беришди”.
Абу Абдурраҳмон Ас-Суламийдан саҳиҳ санад билан ривоят қилинган асарда у: “Саҳобалар Рамазон ҳайитида Қурбон ҳайитидан ҳам кўпроқ такбир айтишарди”, деган.
Рамазон ҳайитида такбир айтиш ҳайит кечаси бошланиб, имом ҳайит намозини ўқиш учун келгунига қадар давом этади.
Қурбон ҳайитида эса такбир айтиш Зулҳижжанинг 1-кунидан бошланиб, ташриқ кунларининг охири – Зулҳижжанинг 13-куни қуёш ботгунигача давом этади.
اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ وَللهِ الْحَمْدُ
“Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Лаа илааҳа иллаллоҳу Валлоҳу Акбар. Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд” деб такбир айтилади.
Табриклаш:
Ҳайит кунининг одобларидан яна бири одамлар ўзаро бир-бирларини яхши сўзлар билан табриклашларидир. Бу ҳар қандай чиройли сўз билан бўлса кифоя.
Масалан, “Аллоҳ сиздан ва биздан хайрли амалларимизни қабул қилсин”, “Ҳайит муборак бўлсин” ва шунга ўхшаш сўзларни ишлатиш мумкин.
Ҳайит учун безаниш, янги ва тоза кийимларни кийиш:
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: “Умар розияллоҳу анҳу бозорда сотилаётган истиброқ (майин ипакли) жуббани (тўнга ўхшаш устки кийим) олиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатди ва “Эй Расулуллоҳ, мана буни сотиб олинг. Ҳайитда ва (олдингизга қабилалардан) элчилар келганида шуни кийиб чиқасиз”, деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу (охиратдан) насибаси йўқ одамнинг кийими”, дедилар...” Бухорий (948), Муслим (2068/5294).
Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар розияллоҳу анҳунинг ҳайит куни янги ва тоза кийим кийиш ҳақидаги таклифини маъқулладилар. Кийимни сотиб олмаганларининг сабаби эса унинг ипакдан бўлганлиги эди.
Демак, эркаклар шу куни энг яхши, тоза ва имкони бўлса янги кийим билан намозга чиқишлари керак.
Аёллар эса – агар ҳайит намозига чиқадиган бўлсалар – турли зийнатловчи воситаларни ишлатмасликлари, атир ва бошқа хушбўйликларни сурмасликлари лозим. Чунки аёллар бегона эркаклар олдида бу тарзда юришдан қайтарилган.
Ҳайит намозига бир йўлдан бориб, уйга бошқа йўлдан қайтиш:
عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ يَوْمُ عِيدٍ خَالَفَ الطَّرِيقَ
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳайит куни (бориш ва келишда) йўлни бошқа-бошқа қилардилар”. Бухорий (986).
Бунинг ҳикмати ҳақида: “Қиёмат куни иккала йўл ҳам Аллоҳнинг олдида намозга борган киши фойдасига гувоҳлик бериши учун шундай қилдилар. Чунки Қиёмат куни ер ўз устида қилинган яхши ва ёмон ишлар ҳақида хабар беради”, дейилган.
📝 Манба: @fotihuz
🌐 namangan24.uz
Канал:
📲 @namanganim24