НАМАНГАНДА МУДҲИШ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ: ВИЛОЯТ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ НИМА ДЕЙДИ?
Шу йилнинг 14 март куни Тўрақўрғон туманидаги Бордимкўл маҳалласида кутилмаган мудҳиш жиноят содир этилди. Шу маҳаллада яшовчи шахс қабиҳ ишга қўл урди. Яъни, у собиқ қайнотасининг қотилига айланиб, марҳум яшаган хонадонни ёқиб юборади.
Мазкур аянчли ҳолат туман маданият марказида ўтказилган йиғилишда вилоят ва туман секторлари раҳбарлари иштирокида атрофлича танқидий-таҳлил муҳокама қилинди.
Йиғилишда сўзга чиққан Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов содир бўлган ҳодисани маҳалла фуқаролар йиғини билан ички ишлар органи профилактика инспекторининг ўзаро ҳамкорлиги етарли бўлмаганлигида, деб баҳолади. Чунки бундай ҳолатлар бирданига юз бермайди. Ҳар қандай жиноятнинг олдини олиш мумкин.
Муҳокама йиғилишида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Одил Отахўжаев, вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Ҳотамов, меҳнат фахрийлари ўз сўзида Тўрақўрғондек кўпчиликка намуна бўлиб келаётган туманга бундай нохуш ва жирканч ҳодисалар асло ярашмаслигини, бундан буён бундай салбий ҳолатлар бўлмаслиги кераклигини таъкидладилар.
Дарҳақиқат, туман маҳаллаларида маънавий-маърифий муҳитни янада соғломлаштириш, содир этилишги мумкин бўлган турли жиноятларнинг олдини олиш учун барча фаоллар ҳамжиҳатликда иш тутишлари, ҳушёр ва сергакликка жиддий эътибор қаратишлари, жиноятга жазо муқаррар эканлигини асло унутмасликлари лозим.
Ҳозирда жиноятчи ва унинг шериги қўлга олинган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Фойдали каналга уланиш:
📲 @namanganim24