#ONLAYN
ПРЕЗИДЕНТ АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗМОҚДА
🇺🇿 Бугун - 2021 йил 23 июль куни айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари Халқ қабулхоналари ва сайёр қабуллар одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта ишонч уйғотганини таъкидлади.
Масалан, 4 йил олдин валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушган. Бу соҳаларда қулайлик яратилиб, муаммолар ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган.
Ёки Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибларининг енгиллаштирилгани шарофатидан 100 мингга яқин оила рўшнолик кўрган.
Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида кўриб чиқилмоқда.
Муҳим хабар ва маълумотларни кузатиб боринг! 👇
🌐 namangan24.uz сайти
Каналга уланиш:
📲 @namanganim24