Namangan IIB Axborot xizmati #uydaQoling

@namanganiibuz Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

Биз ижтимоий тармоқларда.
YouTube: https://bit.ly/36h4yIj Facebook: https://bit.ly/2RGJdTz Одноклассники: https://bit.ly/2urOfv9 Twitter: https://twitter.com/home
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
Politics
Added to index
20.12.2019 08:38
advertising
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
553
members
~559
avg post reach
~1.3k
daily reach
~4
posts per day
101.1%
ERR %
14.22
citation index
Forwards & channel mentions
95 mentions of channel
0 post mentions
9 forwards
POSTDA.UZ
9 May, 20:20
Norin_Online
1 May, 13:27
Norin_Online
30 Apr, 11:47
Channels quoted by @namanganiibuz
Namangan_YHXB
4 Jul, 15:27
Oxrana.uz/namangan
4 Jul, 10:48
POSTDA.UZ
13 Jun, 13:09
Recent posts
Deleted
With mentions
Forwards
https://bit.ly/3f8ZBqx
Наманган вилоятида “Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 8 апрелдаги Фармони ҳамда ИИВнинг 2020 йил 25 июндаги кўрсатмасига асосан фуқароларга тегишли бўлган қуролларнинг сақланиши ва улардан фойдаланилиш қоидаларини билиши устидан назоратни кучайтириш, қурол билан боғлиқ турли нохуш холатларни олдини олиш бўйича тарғибаот тадбирлари самарадорлигини ошириш мақсадида, Наманган вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган алоҳида режа асосида вилоят…
https://bit.ly/31Qnijw
ТИНЧЛИК УЧУН БАРЧА МАСЪУЛ!
Мустақил, озод ва обод диёримизнинг ўтган йиллар давомида эришган асрларга татигулик ютуқлари бугун дунё ҳамжамияти томонидан ҳам баралла эътироф этилмоқда. Қалбимизда фахр-ифтихор туйғуларини жўш урдираётган бу улкан ютуқлар ўз-ўзидан келаётгани йўқ. Буларда аввало юртимизда тинчлик, миллатлараро тотувлик таъминлангани, инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият, деб эътироф этилиб, фуқароларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинаётгани, аҳолининг барча қатламига билим олиш, эмин-эркин меҳнат қилиш, тадбиркорлик билан…
Бедарак йўқолган бола оиласи бағрига қайтарилди.

Жорий йилнинг 7 июль куни Наманган вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 2-отряд ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 20 март куни соат 10:20 ларда, яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмай бедарак йўқолган,
Наманган тумани Муллакудинг МФЙ Шодлик кўчаси 28-уйда ота-онаси қарамоғида яшаган, 2004 йилда туғилган Абдумуталов Абдулахад Абдулла ўғлини Тошкент шаҳар “Қуйлуқ бозори”да юрганлиги аниқланиб, тилхат орқали ота-онасига топширилган.

Қидирув ишларида ИИО ходимларига ёрдам берган ҳамюртларимизга Наманган вилояти ИИБ номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Read more
Ижтимоий тармоқларда "Косонсой туманида иссиқхона қурилиши билан шуғулланаётган тадбиркорнинг техника воситалари давлат рақами 50 733 VSF бўлган машинада ЙПХ ходимлари томонидан олиб кетилган" дея тарқатилган видеомурожаатга муносабат.

@namanganiibuz
Наманган шаҳрида ЙТҲ натижасида 1 ёшли қизалоқ вафот этди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари жамоатчилик иштирокида муҳокама ўтказишди.

@namanganiibuz
#MaxsusReportaj

Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБ ходимлари фуқароларни ободонлаштириш ишчиларининг меҳнатини қадрлашга чақирди.

@namanganiibuz
#MaxsusReportaj

Наманган вилояти ИИБ Пробация бўлимларида намунали хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ва уларнинг ота-оналари рағбатлантирилди.

@namanganiibuz
Наманган шаҳрида шаҳар хoкимлиги ва ИИБ ҳамкорлигида маҳаллаларда бандлиги таъминланмаган хотин қизларни иш билан таъминлаш мақсадида гилам тўқиш бўйича касаначиликни ривожлантирилмоқда.

@namanganiibuz
Наманган шаҳрида юк машинаси икки ёшли боланинг умрига зомин бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан жамоатчилик иштирокида муҳокама ўтказилди.

@namanganiibuz
https://bit.ly/2ZJbCfE
Қиморхона фаолиятига чек қўйилди.
Жорий йилнинг 30 июнь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ, ЖҚБ ва ДХХ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида “Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш” жинояти аниқланди. 1963 йилда Наманган шаҳрида туғилган, ҳозирда вақтинча ишсиз бўлган фуқаро яшаш хонадонида қиморхона ташкил этиб келаётганлиги бўйича олинган маълумотга асосан унинг хонадони ҳолислар иштирокида текширилганида ушбу фуқаро жами 9 нафар ўзига таниш бўлган шахсларга қимор…
https://bit.ly/3iyBtj8
Ҳурматли ҳайдовчи тартибсиз ҳаракатингиз билан пиёданинг жабрланишига сабабчи бўлиб қолманг!
Жорий йилнинг 4 июль куни соат 08:30 ларда Янгиқўрғон туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлган ЗИЛ-130 русумли юк автомашинасида Наманган шаҳар Нуробод МФЙда қурилиш бўлаётган хонадонлардан бирига қум тўкиб, қайтаётган вақтида хонадон эгасининг 2018 йилда туғилган фарзандини босиб кетган. Натижада жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Эндигина 2 ёшга тўлган боланинг бирозгина қаровсиз қолдирилиши афсуски аянчли оқибатга олиб келди. Ҳурматли ота-оналар фарзандингизга эътиборли бўлинг!…
ЙТҲларни олдини олиш мақсадида Намангандаги автомобил қатнов йўлларига ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирувчи термопласт йўл чизиқлари чизилмоқда.

@namanganiibuz
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус колмиссияси йиғилиши”нинг 31-сонли баёни тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида,

Э Ъ Л О Н

Ҳурматли фуқаролар республикада коронавирус касаллиги кириб келиш ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича 2020 йил 30 июндаги республика махсус комиссиянинг 31-сонли йиғилиш баёнининг 16-бандида белгилаб берилган Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги 23-сон баёни 6-бандига мувофиқ автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) харакатланишга Наманган вилояти қизил ҳудудлар қаторида бўлганлиги сабабли куннинг муайян вақтида (07:00 дан – 10:00 гача, 17.00дан – 20.00 гача) ҳаракатланиш ва бундан ташқари вақтда эса ҳаракатланишга рухсат берилмаганлигини инобатга олган ҳолда ҳаракатланмаслигингизни сўраб қоламиз.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати.

Каналга обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFc19mqobxR9WVBK7A
Read more
Forwarded from: Oxrana.uz/namangan
O'zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Namangan viloyati Qo'riqlash boshqarmasi psihologlari hamda Namangan viloyati IIB probatsiya bo'limi hodimlari bilan hamkorlikda probatsiya ro'yxatida turuvchi fuqarolar orasida targ'ibot va tushuntirish ishlari olib borishdi.

Bizdan uzoqlashmang👇
https://t.me/quriqlash
https://bit.ly/2C4uQo1
ЙТҲ натижасида пиёда вафот этди.
Жорий йилнинг 3 июль куни соат 18:30 ларда, Ёрқўрғон-Жийдакапа йўлининг 1,5 км.да, Уйчи туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Лабо русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг чекка қисмида велосипед бошқариб кетаётган 2001 йилда туғилган Эргашбоев Маъруфжон Баҳромжон ўғлини уриб юборган. Натижада, жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳудди шу куни соат 19:00 ларда, 4Р-113 Янгиқўрғон-Калишох йўлининг 28…
Ҳурматли ҳайдовчилар ҳушёр бўлинг! Қамчиқ довонида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳаракат қоидаларига риоя қилинг!


@namanganiibuz
#MaxsusReportaj

Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан бир оиланинг хонадони қайта таъмирлаб берилди.

@namanganiibuz
Диққат қидирув!

Наманган тумани Муллакудинг МФЙ Шодлик кўчаси 86-уйда оиласи билан яшовчи 20.11.2004 йилда туғилган Абдумуталов Абдулахад Абдулло ўғли қидирилмоқда.
Абдумуталов Абдулахад Абдулло ўғли жорий йилнинг 20 март куни соат тахминан 08:00ларда яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 155-160см, юзи юмалоқ, қорачадан келган, сочлари қора 2-3см узунликда, қоши ва кўзлари қора, бурни ўртача катталикда, лаблари ўртача қалинликда.

Кийими: бошида қора рангли қишки шапка, эгнида кўк рангли эркаклар жемфери, кулранг эркаклар джинси шими, оёғида қора рангли калиши бўлган.

Алоҳида белгилари: ўнг томон қошининг юқори қисмида 2см узунликда чандиғи бор.

Ҳурматли фуқаролар, ушбу бедарак йўқолган вояга етмаган Абдумуталов Абдулахад Абдулло ўғли ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз. Ўз ҳудудингиздаги ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Наманган вилояти ИИБ
Read more
Косонсой туманида содир этилган ЙТҲ жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

@namanganiibuz
#MaxsusReportaj

Наманган вилояти ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари томонидан Янгиқўрғон туманининг Мамай қишлоғида олиб борилган амалий ишлар.

@namanganiibuz