#Taqdir_bitiklari
#No_97
#By_Nafisa_Malikova
Тез тез эсаётган кичик шамолни кўрсангиз ҳам ёмғирпўш олишни унутманг зеро шамоллар тезлашса улкан булутлар ёмғирини олиб келажак...
Гавҳар беозор ва маъсум нигоҳларини Оминага қаратди...шу нигоҳ ҳа айнан шу нигоҳ Оминага ёқмайди...бундай нигоҳни кўриб Сухроб балки унга ачингандир? Чин муҳаббат билан ачинишни қориштириб юборгандир?
-сен Сухробни севмайман дегандинг?-деди қизга яқинроқ келиб..нозиккина вужудли Гавҳар мўлтираб боқди..
-қандай қилиб севаман деб айтай ҳаммани ёнида?
Омина берилиб кулди..қалбидаги аламзадалик бош кўтарди...
-сен атай қилдинг? Била туриб орага қўшилдинг!
Гавҳар девор томон Оминани важоҳатидан қўрқиб тисарилди..Омина бундан янаям куч олиб унга яқинлашди..
-Омина нима истайсан?-деди Гавҳар уён буёнга қараб..дид билан кийинган Гавҳарни қиммат кофтасини йиртиб ташлагиси келар аммо Сухробни ўйлаб ўзини босишга урунди...
-Сухробдан узоқ юр!
-нима учун Омина?
Узоқдан Сухробни овози эшитилди..Омина ярқ этиб ёнига қаради..Сухроб Оминани энди кўраётгандек боқарди...
-Сухроб...-деди Омина мажолсиз...
-нега Гавҳарни сўроқ қиляпсан?
Сухроб бу сафар ҳар икки қизга боқди...
-шунчаки Омина менга...-дея Гавҳар гапни олиб қочишга урунди...
-илтимос Гавҳар ўзингни мулойим қилиб кўрсатишни бас қил!-деди Омина ғаши келиб...
Сухроб таажуб билан Оминага боқди...
-Омина негадир ҳаддингдан ошаётгандек кўриняпсан?
Омина Сухробга боқиб кўксини ёриб додлаётган юрак овозини ўчиришни истарди...
-сизга бойвачча оқбилак хонимлар ёқишини эсдан чиқарибмиз узр!
Сухробни юзи ғазабдан бўғриқди...
"Энг кўп нимани ёмон кўрасиз?"
"Бойлигимни пеш қилиб пичинг қиладиганларни..ундайлардан узоқ юраман!"бу Сухробни Оминага бир вақтлар айтганлари эди..Омина бу билан Сухробни қалбига чўг босгандек бўлди...шартта ортига бурулди ва қадамини тезлатди..кўзидаги ёш кўздан эмас юракдан оқарди...